26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Самарали учрашувлар давом этмоқда

Шу кунларда ҚР Пар­ла­менти Мажлиси депу­тат­лари ёзги таътил чоғи­да жойларда бў­либ, Элбо­ши­мизнинг "Бешта иж­тимоий ташаббуси"да кўта­рилган муҳим масалалар юза­сидан ҳамюртлар ўрта­си­да кенг тушунтириш ишла­­­­­­рини юри­тишмоқда. Шунинг­дек, Маж­лиснинг пленар сес­сия­­ла­рида муҳокамага қў­йил­ган қонун лойиҳалари бўйи­ча ахборот беришмоқда.

ҚР Парламенти Мажлиси де­путати, “Нұр Отан” фракцияси аъзоси, ҳамюртимиз Фахриддин Қоратоев даставвал Сайрам ту­мани Қорамурт қишлоқ ок­­ругида фаоллар билан учрашди. 

Фахриддин Абдунаби ўғ­ли йиғилиш давомида халқ ноиблари томонидан қабул қилинган қонун лойиҳаларига тўхталиб, йиғилганларнинг савол­ларига муфассал жавоб қайтарди. Қо­ра­муртликлар Ф. Қоратоевдан асосан йўл­ларни созлашда, аҳолини тоза ичим­ли ҳамда экин суви билан таъмин­лашда йўл қўйилаётган хатолар, муаммоларни бартараф этишда ёрдам сўрашса, туман ҳокимлигининг маж­лислар залида уюштирилган учра­шувда давлат хизматчилари давлат хариди, ер ресурслари ва бошқа масалаларни кўтардилар. 

Келаси куни Фахриддин Абду­на­би ўғли яна бир ҳамкасби, Маж­лис­­­­­нинг ижтимоий-маданий ри­вож­­лан­тириш қўмитаси аъзо­си На­талья Жумадилдаева билан бирга Кўлкент қишлоғининг Оқ­сувободдаги тад­­­­­­­­­­­­биркор Рустам Аб­дурасуловнинг гул етиштиришга мўл­жалланган иссиқхонасини кўздан кечи­ришди. Гулнинг 70дан зиёд турини Қозоғистоннинг турли бурчакларига жўнатаётган тад­биркор кел­гусида Тур­кистон вилояти ҳамда Шим­­­­кентни гул­зорга айлантиришда хиз­матини аямас­лигини таъкидлаб ўтди. 

Сўнгра пойтахтлик меҳ­монлар “Қорабулоқ” туман ка­­­салхонаси жа­моа­си билан уч­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рашиб, соғликни сақ­лашга дахл­­­­­­­­­­­­­­дор бир қанча му­ҳим муам­­мо­­­ларни кўтариб чиқишди. Оқ­­­­­­­сув­­кентдаги тадбиркор Аб­ду­­­­малик Раҳ­мон­­­­­­­­­­қуловга қа­рашли энг замонавий жиҳоз иш­лаб чиқаришга ихтисослашган “Белла Ме­бель” кор­хонасида, Астана, Алмати ва бошқа шаҳарларни гўшт билан таъминлашга оз­ми-кўпми ҳисса қўшаётган Манкент қишлоқ округидаги "ЕтАгроМанкент" қишлоқ матлубот ширкатида олиб борилаётган ижобий ишлар ҳам Мажлис депутатларида илиқ таассурот қолдирди. 

Ф. Қоратоев журналистларга бер­ган суҳбатида, меҳнаткаш сай­рам­ликларнинг барча жаб­ҳаларда олиб бораётган ишла­рини юқори баҳолашини, айрим муаммо ва кам­чиликларни ҳал этишда ҳамиша ёрдам қўлини чўзишга тайёрлигини яна бир карра таъкидлади.

Депутатлар болалар боғ­часи, ёзги соғлом­­лаштириш ла­гери ва бошқа жойларда бў­либ, мактабгача таълим муас­сасаларида учраётган баъзи муаммоларни мутасадди идо­ралар би­лан ҳамкорликда  ижобий ҳал этишга  сўз беришди.

И. КАРИМОВ, 2018-07-16, 10:51
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.