26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тарихий қиёфа кашф этади

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Ўтрор туманига хизмат сафари билан бориб, “Ўтрор тепа”да меъморлар, археологлар ва тарихчилар  билан учрашди. 

Туркистон шаҳри ривожланишига ҳисса қўшиш учун келган мутахассислар, мутасаддилар қола­­верса, ўз соҳасининг билимдонлари тўпланган Ўтрор қалъа­­­сидаги учрашувда минтақа раҳбари бир вақтлар қадим шаҳарда агломерация кучли бўлганини таъкидлади.

– Ўтрор қалъасига кела­ётганда бир неча тепалик бор. Уларнинг ҳар бирини ўр­га­ниш керак. Бир вақтлар Ўт­рор улкан шаҳар бўлиб, ат­ро­фидаги қишлоқлар унга хизмат қилган. Ма­салан, “Ол­тинтепа” деган жойда тан­галар, аёллар тақин­­­­­­­­чоқлари ишланган.  “Жаман тўбе” деган жой­да мол сўйилган, “Шақти тў­бе”да пичоқлар қайралган. Яъни, агломерация шу даврда ри­вожланган. Ҳозир қадимий қалъани ривожлантиришга ви­лоят хазинасидан маблағ аж­ратилмоқда. Сабаби, бу ерга келадиган туристларга қулай шароитлар яратиш керак. Бу ҳудуд келгусида очиқ осмон ос­тидаги музей кўринишига эга бўлиши керак, – деди Ж. Туймебаев.

Ишчи гуруҳи Ўтрор давлат археологик қўриқхона-музейига ташриф буюриб, экспозиция залини томоша қилди.

“Маданий мерос” ҳамда “Қа­димий Ўтрорни янгилаш” давлат дастурлари доирасида 2004-2007 йилларда Ўтрор қалъасидаги XIV асрга оид жума масжиди, XVI асрга оид бинолар, XI-XII асрларда қурилган иморатлар, марказий дарвоза ҳамда “Дарвазаи сўфи”, XIV аср ҳаммоми каби қатор ёдгорликлар ўрганилиб, уларни музейлаштириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилган.

Бугунги кунда Ўтрор тума­нида 50 мингдан зиёд аҳоли бор. Қадимий қалъани  кўришга йилига ундан икки баравар кўп сайёҳ келади. Уларга қулай шароит яратиш мақсадида ту­ман бюджети ҳисобидан Арс­лонбоб мақбараси ва “Ўтрор тепа” қалъаси оралиғидаги 1,7 чақирим ерни ободонлаштириш лойиҳа-смета ҳужжатлари тай­ёр­ланиб, таҳлил натижалари олинди.

М. УСМОНОВА, 2018-07-17, 11:17
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.