26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қандай вазиятларда чой ичмаслик керак?

Аччиқ дамланган иссиқ чойни юқори ҳароратда ичиш фойдали ҳисобланарди. Лекин бу ҳақиқатдан анча йироқда. Британия фармокологларининг аниқ­лашларича, аччиқ чой нафақат иссиқдан хуноб бўлган­ларга фойда келтиради, балки, аксинча, чой тар­ки­­­бида мавжуд бўлган теофиллин тана ҳаро­рати­ни кўтаради. 

Жудаям иссиқ чойни ичиш мумкин эмас. Уни узоқ вақт мобайнида ичиш, томоқ, қи­зил­ўнгач ва ошқозон оғ­риқ­ларига олиб келиши мумкин. Чой ҳарорати 56°Сдан ош­маслиги даркор.

Чойни ухлашдан ол­дин ичмаслик мақсадга мувофиқ – у тетиклантирадиган кофеин ва ароматик моддаларга бой. Ётишдан олдин бир пиёла аччиқ чой марказий асаб ти­зимини ва мияни тетик ҳолга келтиради, пульсни тез­лаш­тиради, ухлаш жудаям қи­йин бўлади. Аччиқ чой тар­кибидаги кофеин ва теин мод­далари бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

Чойни қайта-қайта  дамлаш ҳам тавсия қилинмайди. Одатда учинчи-тўртинчи мар­та дамлангандан кейин, чой баргларининг фойдали мод­­далари ювилиб кетади. Агар чой бир неча марта дамланса, ундаги жудаям кичик миқдорда бор бўлган  зарарли моддалар ҳам чи­­қиши мумкин, чунки улар,  одатда охирида чиқади.

Шунингдек, овқатланишдан кейин дарҳол чой ичиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Бу чой таркибида бўл­ган та­нин, протеин ва темир­нинг қаттиқланишига олиб ке­лиши мумкин, у ҳазм қи­­­­лиш жа­раёнини ёмон оғир­лаш­тиради. Чойни овқатдан ке­йин 20-30 дақиқадан сўнг ичиш лозим.

Чой билан дори  ичиш мумкин эмас. Чой таркибида мавжуд бўлган  тери ошловчи моддалар парчаланиб, тани­нни ҳосил қилади, нати­жада  кўпгина дорилар чў­кинди ҳосил қилади ва яхши ўзлаштирилмайди.

, 2018-07-24, 10:29
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.