26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жамоат транспортида электрон чипта

Туркистон вилоятида транс­­­­­­­порт соҳаси йўл ха­ри­­­таси ишлаб чиқилиб, Қо­зоғистон Республикаси Сар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­моялар ва тараққиёт ва­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зирлиги ҳамда “Зерде” ҲЖ ўртасида шартнома им­­­­зо­­­­ланди. Эндиликда элек­­трон чип­­­­­­та жорий эти­ла­ди.

Қалдирғоч лойиҳа Тур­кистон шаҳрининг 1-“А” йўна­лишидаги жа­моат транс­пор­­тида қўлла­ни­лади. Буни Тур­кистон ви­лоят минтақавий ком­му­никациялар хизматида ўт­­­ган брифингда Ахбо­рот­лаштириш, давлат хиз­мат­лари кўрсатиш ва архив­­лар бошқармаси раҳбари Бастар Есқараев маълум қилди.

– Лойиҳа ижобий натижа берса, шаҳар ичида қатновчи 21та йўналишдаги автобуслар шу тарзда ишлайди. Режа­га мувофиқ, 270та авто­бусда электрон билет ти­зими татбиқ этилади. Шу­нингдек, Туркистон шаҳ­рида сармоядорлар ҳисо­бидан битта “ақлли бекат” ва бешта реклама устуни ўрнатиш кўзланган, – деди Бастар Ауелханули. 

Шунингдек, жорий йилнинг июль ойидан бошлаб, вило­ят маркази – Туркистон шаҳ­ри­да давлат-хусусий ҳам­­кор­лиги доирасида жа­­мо­ат жой­­­ларда тартибни таъмин­­­­лаш­га йўналтирилган 20та видеоназорат камерасини ўр­­­­натиш режалаштирилган. Кен­тов шаҳрида ҳам 10та ви­­деокамера ва 2та “ин­тел­лектуал чорраҳа” ўрна­тилади.

Бр­ифингда рақам­лаш­­тириш тизимини ривож­­­­­­­лан­тириш борасида таълим со­ҳасида педагогик тар­­­­­­­киб­­­­­­ни жамлаш жа­­­раёни ав­­то­­­­­­­­матлаштирилгани маъ­лум қилинди. Вилоят бў­йи­­­ча ишсизлик даражасини па­сайтириш мақсадида “jumys.sitcen.kz” тизими татбиқ этилгани айтилди. Бошқарма раҳбарининг таъкидлашича, авваллари педагогика со­ҳа­сидаги лавозимга номзодлар ва педагогика олий ўқув юрт­ларининг битирувчилари бўш ўринлар тўғрисида маълумот олиш учун мактаблар орасида саргардон бўлса, энди­ликда электрон тизим орқа­ли ари­зани онлайн-режимда топ­шириб, очиқ танловда қат­­­наша олади. 

–Бугунги кунда тизимда 2500га яқин фойдаланувчи бўлса, уларда 500та бўш иш ўрини жойлаштирилган. Ҳозир лойиҳа орқали 26та ариза берилган. Вилоятимизда 901та мактаб бўлиб, уларда 456639 бола ўқияпти. 1-синфга қабул қилиш жараёнининг автоматлаштирилган mektep.sitcen.kz портали ишга ту­ширилди, – деди Б. Есқараев.

Мактабгача таълим муас­­­­сасаларига навбатни қис­қар­тириш ва йўлланма бе­риш жараёнини автомат­лаштириш тизими 358та ташкилотда йўлга қўйилган.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-07-26, 11:21
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.