26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Абай мероси: илм йўли – адолат йўли

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мир­зиёевнинг 2018 йил 13 мартдаги "Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнанбаев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида"ги қа­­­­­­­­­­­­­­рори Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтаришда, икки қардош халқнинг ажралмас адабий меросини ёш авлод билан бир­­­­­­­­­­­­­­­­­галикда ўрганишда ғоят муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Абай ижоди билан танишган ҳар бир ўқувчи шеъриятнинг олтин асоси – инсонийлик эканини фаҳмлайди. Шоир ўқувчиларни ноёб ва асл ахло­қий ғоялар сари етаклайди. Абай шеър­­­­­­­­­­ларининг ҳикматга, афоризмга ай­­­­­ланиб кетишининг сири ҳам шунда. Зеро, бугунги замонавий қозоқ шеъри­­­­ятидаги маъно ва мазмун би­лан боғ­лиқ изланишларда, ифода йў­син­­­ла­­­­­­­­­рида Абай тарғиб қилган ўша ин­со­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ний фазилатларни, ақлу фаросат жилваларини, ор-номус софлигини, муҳим инсоний хислатларни пайқаб, қувонамиз.

Шоирлар инсон кўнглини – хазиналар тўпланиб турган сандиққа менгзайдилар. Поэзиянинг шунга тил бағишлайдиган сеҳри – инсон вужудидаги энг асл, энг азиз ва юксак туйғулар томирини босиб, ташҳис айта олишида бўлса керак. У инсонга – инсон деган номига лойиқ талаб қўяди, шу билан юрак оло­вини ловуллатади, туйғуларига қа­­нот бағишлайди, эзгуликлар сари етак­лайди. Биз Абай шеъриятида мана шундай фазилатларга дуч келамиз. Айниқса, унинг ёшларни илм эгаллашга ун­даган шеърлари теран маъно-маз­­­­мунга, маърифий аҳамиятга эга:

 Ёшликда илм бор деб эсга олмадим,

 Фойдасин кўра-била текширмадим.

 Эр етгач, тушмади илм ҳовучимга,

 Қўлимни муддатидан кеч сермадим.

1886 йили Абай “Илм топмай мақ­­­­­­­танма”, “Интернатда ўқийди” каби шеър­ларни ёзди. У дастлабки шеър­ла­­­­­­ридаёқ ус­тоз шоир сифатида кейинги авлод ва­­­­­­­­­­­­килларига маърифатли ёшлар бўлиб ети­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­шишни васият қилади:

 Илм топмай мақтанма,

 Ўрин топмай бопланма.

 Хуморланиб шодланма

 Ўйнаб, бекор кулишга, –

 дейди. Унинг айтишича, илм йўли – адолат йўли. Илм-фанга эришиш учун эски, қолоқ дунёқарашлардан тозаланиб олиш керак. Илм ўрганаётган ёшлар маърифатсиз, саводсиз қавмдан ўзгача, илғор бўла олишини истайди.

Абайнинг бу даврдаги ёзган шеърла­рида халқ манфаатини тушуниб етган асл азаматнинг қиёфаси кўриниб тура­ди, у тарихий тараққиётни, ижти­моий ҳаётни яхши тушуниб етган шоир си­фатида ижод қилди. Энг аввало, Абай сўз санъати – улкан ижтимоий куч, жа­­­­миятдаги курашларнинг асосий қу­­роли эканини тушуниб етди. Абай ижо­­дининг ўлмас жиҳатларидан бири – ўз халқини дунё маданиятининг илғор намуналари билан, фалсафий теран фикрлари билан танишишга чорлагани ҳамда халқини дунё фалсафаси, мада­нияти намуналари руҳида тарбия­ланиш­­га ундаганидадир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг чиқарган тарихий қарори эндиликда абайшунослар учун дастуриламал, ўз­бек-қозоқ адабий алоқаларини янги босқичларга олиб чиқишда эса кенг имкониятлар эшигини очувчи асосий омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Ақан Тошметов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, таржимон, 2018-07-31, 14:54
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.