26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ў. Шўкеев: истиқболимиз – деҳқончилик маданиятида

Туркистон шаҳрида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев раислигида «ҚР агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган давлат дастурини амалга оширишнинг бориши» мавзуида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ў. Шўкеев иштирокида семинар ўтди. 

ҚР Бош вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазири Ў. Шўкеев Туркистон вилояти ташкил этилиши муносабати билан барчани муборакбод этиб, Элбоши дастурларини бажаришда омад тилади. 

– Ўзгарувчан замонда яшаяпмиз, нарх-наво, аҳвол, шароит ўзгармоқда. Бунгача буғдойимиз жаҳонда рақобатбардош бўлса, эндиликда аҳвол ўзгариб, асосан жанубдаги қўшни мамлакатлар сотиб олишмоқда. Вазирлик томонидан гўшт саноати, сут етиштириш, парранда гўшти, обикор ер бўйича барча маълумотлар таҳлил қилиниб, жойларда мутахассислар аҳоли билан учрашиб, қандай қилсак маҳсулот миқдори ортади, таннархи пасаяди, сифати ортади деган мақсадда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Бугун илғор тажрибаларни сизларга ўрнак қилиб кўрсатамиз. Мен таъкидлаб айтаман, Қозоғистон қишлоқ хўжалигининг келажаги ва истиқболи суғориладиган майдон, деҳқончилик маданиятида. Хуллас, бугунги семинаримиз самарали ўтади, деб ишонаман, – деди Ў. Шўкеев.

Минбарга кўтарилган вазирнинг биринчи ўринбосари А. Евниев, вазирлик қошидаги Сув ресурслари қўмитаси раиси И. Абишев, вазирлик қошидаги чорвачилик департаменти раҳбари Е. Ахметов ва бошқалар 2017-2021 йилларда бажарилиши лозим бўлган ишлар, режалар ҳамда муаммолар ҳақида гапиришди. Қозоғистон яйловлар бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллайди. Аҳолининг ярми қишлоқларда истиқомат қилади. Бугунги кунда 20 000 дан зиёд фермер фаолият юритмоқда. Уларнинг сонини 100 000га етказишни, ҳар бир фермернинг тўртта иш ўринини очишини эътиборга олган ҳолда 500 000 янги иш ўринини яратиш кўзда тутилган. Чорвадорлар учун 15 йилга тўрт фоизли насия бериш режаси бор. Туркистон вилоятида 9 млн. гектар яйлов бўлса, шундан 2,5 миллион гектари бўш ётибди. Элбоши топшириғига мувофиқ, суғориладиган экин майдонлари 2,5 млн. гектарга етказилиши керак. Ҳолбуки, Туркистон вилоятида 69 750 гектар суғориладиган майдон бекор ётибди. Чордара туманида 8000, Тўлебийда – 4000, Ўтрорда 28 000, Ўрдабошида 8000 гектар. Давлат томонидан 2018 - 2021 йиллар оралиғида обикор экин майдонлари учун 175 млрд. 671 млн тенге сармоя ажратилади. Агар туман, қишлоқ ҳокимлари қунт қилишмаса, бу маблағ "ўзлаштирилмаган" ҳисобида қайтадан бюджетга қайтарилади. 

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев август ойининг охирига қадар чора кўриб, камчиликларни бартараф этишни талаб қилди. 

Вазир Ў Шўкеев тавсиясига биноан юқорида номлари қайд этилган туман раҳбарлари бирма-бир ҳисобот беришди. Уларнинг ҳисоботи вилоят ҳокимини қониқтирмади. Ой охиригача муҳлат, кейин чора кўрамиз, деди у. 

Ҳозирги мавжуд қонунга биноан агар ер майдони соҳиби томонидан фойдаланилмаса, туман ҳокимлиги комиссия орқали бу ерни мусодара қилиб, самарали фойдаланиш йўлларини жорий этиши мумкин. Шаҳарда яшаб, илгари ер олиб қўйган, суб ижарага бераётган кишиларга ҳам эндиликда қонун томонидан чора кўрилади. 

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев «Каз космос» ташкилоти хизматидан фойдаланиб, ҳар қишлоқ, ҳар маҳалла аэротасвири олинганлиги, таҳлил қилиш орқали агар ер фойдаланилмаса, мусодара этилишини маълум қилди. Ў. Шўкеев 17 гектар майдонда 5 минг бош мол бўрдоқилаб, Ўзбекистонга гўшт экспорт қилаётган тадбиркор 

С. Ертаевнинг фаолиятини, шунингдек, Сариоғоч туманидан тадбиркор А. Қадирбековнинг 197 гектарда олма етиштираётганини, ҳар гектардан 30 000 доллар даромад олаётганини, пахта майдони эса 2 000 доллар даромад беришини, бу ҳақда пахтакор деҳқонлар ўйлаб кўришини айтди. Сув омборлари, сув муаммоси ҳақида Эски Иқон қишлоғидан Д. Маннотовнинг Сирдарё ўзанидан Орис – Туркистон каналига қувурлар орқали сув тортиш масаласи тақдири ҳақидаги саволга вазир ижобий жавоб берди. 

– Туркистонга яна бир канал керак. Сиз айтаётган лойиҳадан яхши хабардорман. Ноябрь ойида маблағ масаласи ҳал бўлиши керак, – деди у. 

Яна қатор масалалар, саволларга вилоят ҳокими ва вазир батафсил жавоб беришди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-08-06, 10:58
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.