26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Транспорт ва квартира сотилса, ундан пенсия бадали ушланмайди

ҚР Меҳнат ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг муовини Светлана Жақипова журналистлар олдида пенсия тўловларини ўтказиш тартибини тушунтирди. Бунгача у ижтимоий тармоқлар орқали алоқага чиққан эди. 

– Ушбу масала менинг ваколатимга киради. Ўзим меҳнат таътилида бўлдим. Шанба куни бирдан алоқага чиқа олмадим. Шу боисдан якшанба куни Фейсбук орқали тушунча беришга ҳаракат қилдим, – деди С. Жақипова Ҳукумат уйида ўтган матбуот анжуманида. 

Унинг айтишича, қонун лойиҳаси бултурдан бери тайёрланди. Тартиб бўйича жамоат муҳокамасига ҳам солинди. Унда тадбиркорлар, тадқиқотчилар ва ваколатли давлат органларининг вакиллари иштирок этди. Парламент депутатлари ҳам кўриб чиқди. 

– Муҳими, “фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар” деб олганда, биз ишлар ва хизматларни тўлиқ қамраб олишни кўзда тутдик. Шу сабабли худди шундай маълумотномани олдик. Масалан, пулли хизмат кўрсатиш шартномаси бор. Юк ташиш соҳасида хизмат кўрсатиш, консалтинг ҳамда маркетинг хизматлари ва яна бошқа шартномалар бўлади. Бундай шартномаларнинг сони 30дан ошади. Биз уларнинг барчасини “фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар” деб олдик. Пенсия бадалини ушлаш тартиби ва муддати эса Ҳукумат қарори билан созлаб турилади. Ушбу масала қонунда ҳам кўрсатилган. Шу боисдан қонунда шартномаларнинг аниқ номларини батафсил ёзишнинг ҳожати йўқ, – деб таъкидлаб кўрсатди С. Жақипова.

Шу ўринда вазир муовини асоссиз далилларга ишонмасликни маслаҳат берди. 

– Ҳозир ижтимоий тармоқларни қарасам, “транспорт ва квартира сотилса, шу пулдан пенсия бадали ушланади” деб ёзишмоқда. Ундай эмас. Бундай даромаддан пенсия бадаллари ушланмайди. Сизлар меҳнат қилиб ёки бўлмаса, хизмат кўрсатиш орқали даромад топсангизгина пенсия бадали ушланади. Афсуски, ҳозир иш берувчилар бундай шартномаларни тузиб қўядилар-да, пенсия бадалларини тўлашмайди. 

Ходимлар бўлса, буни талаб қилмайди, – деди С. Жақипова.

ҚозАхборот, 2018-08-06, 11:02
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.