26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Журналистика – элни бириктирувчи кучга айланиши керак!

Қаламкашлар орасида тотувлик, бирлик бўлса, жамиятнинг фикри ҳам тўғ­ри йўлда шаклланади, ривожланади. Демак, бир­лик ва юрт манфаати жур­­­налистлар ва ижти­моий тармоқ фойда­ланув­чи­ларининг асосий шио­­ри­га айланиши керак. Бу­ни “Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тар­моқнинг жамиятни би­риктиришдаги роли” ви­лоят жамоат кенгашида Тур­кистон вилояти ҳо­кимининг ўринбосари Улас­бек Сади­беков маълум қилди.

Мажлисда ОАВ вакил­лари, ижти­­моий тармоқлар фаоллари қат­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нашиб, унда бу­гунги журналис­­­тиканинг аҳволи муҳокама қилинди. 

Йиғинда сўз олган жур­налист Аб­дез Рахманули ижтимоий тармоқ фаол­ла­рининг сўнгги вақтларда масаланинг моҳиятини тушунмай, пайдар-пай мас­лаҳатлар бериши ғашига тегишини айтса, “Айғақ” телеканали директори Дулат Абиш журналистлар таълим муас­сасалари раҳ­барларини қўрқи­тиб, пул йиғиб олишни одатга ай­­­­лантираётганидан ташвишда эка­нини айтди. Улар­­нинг хатти-ҳара­кати барча қалам аҳлининг об­рўсига путур етка­­за­ёт­гани, унинг олдини олиш учун барча масъуллигини айтди. 

ҚР Журналистлар уюш­масининг вило­­­­­­­яти­­миздаги бўлими раҳбари Айгул Қап­парова ОАВ ва­килларини эл бирлиги йў­лида хизмат қилишга чор­лади. 

Қуйида вилоят ҳокими муовини У. Садибековнинг нутқини ва кенгаш маж­лиси сўнг­гида қабул қи­лин­­ган мурожаатни эъти­бо­рингизга ҳавола этамиз.

Ҳурматли жамоат кен­гаши аъзолари, ахборот соҳаси вакиллари!

Сизлар ҳукумат билан халқ ора­­сидаги кўприк бў­либ, мамла­­ка­­­ти­мизнинг ривож­­­­­­­­ланишига, жами­­­­­ят­­да тинчлик ва бирлик­­нинг мустаҳ­кам бўлишига ул­кан ҳисса қўшиб кел­­­­­моқдасизлар.

Оммавий ахборот во­ситалари бу­­­­­­­­­­гунги кунда жа­мият ҳаётининг тур­­­­­­­­­ли со­ҳаларидаги муаммоларни ўз вақтида кўтариш орқали, уни ма­­­­­ҳаллий ижро орган­ларининг эъти­­­борига ҳаво­ла эта­ди ва ижо­бий ҳал эти­лишига таъсир қилади. 

Зеро, ОАВнинг бундан ҳам аҳа­миятли вазифаси борлигини унут­маслигимиз ке­­­­­­­­­­­­рак. У – жамоат фик­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рини шакллантириш орқали одам­­ларни бу­юк мақсадлар йў­­­­­­­­­­­ли­­да бирлаштириш, жами­ят­­­­­га йўл кўр­­­сатиб, миллат тар­­­­­­­­биячи­си бў­лиш. Яъни, ах­­­­­борот восита­лари элни бириктирувчи омилга айла­на би­лиши зарур.

Бугунги кунда Элбоши Нур­султан На­зарбаевнинг та­шаб­буси билан Қозо­ғистон ижти­моий-иқтисодий ва маънавий янгиланишга юз бурди. Мақ­са­димиз – дунёдаги энг ривож­ланган 30та дав­латнинг қаторига кириш. Мана шу иш­ларда қўлига қалам ушлаган ижод­корларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлиши аниқ.

Ўз аудиториямизга ёт нар­саларни олиб киришдан, ёл­ғон маълумот тарқа­тишдан, ахборотни сохталаштириб, қал­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ба­­­­­­­­килаштириб таҳлил қи­лиш орқали мамлакат осойиш­­­тали­­­­­­­гига раҳна солиш­дан йироқ бўл­­­­ганимиз мақсадга муво­фиқ­дир.

Шунинг учун Жамоат кен­гашининг навбатдаги мажлисида “Оммавий ах­борот воситалари ва ижтимоий тармоқ­нинг жамиятни бириктиришдаги роли” мавзусига тўхталмоқдамиз.

Республикадаги барча омма­­вий ахбо­рот воситаларининг 30 фоизи Туркистон вилоятида. Минтақамизда икки юз эллик учта ОАВ мавжуд.

Бу – вилоятда сўз эркинлиги мав­­жудлиги ва ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги шакл­ланганлигини англатади.

Оммавий ахборот воси­та­ларига дав­лат буюртмасини бериш орқали ҳар то­монлама қўллаб-қувватланмоқда. Шу­нингдек, сўнгги йиллари жур­налистлар хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишлари учун имконият яратилиб бе­рилди. Натижада телевидение, ра­дио, матбуот ва интернет тар­моқларида тар­қатиладиган ме­диа-маҳсулотларнинг сифати йилдан-йилга яхшиланиб бор­моқда.

Келажакда вилоят ҳокимлиги журна­листларнинг нуфузини кўтариш, касбий маҳоратларини ошириш ва ижтимоий аҳволини яхшилашга алоҳида эътибор қаратади.

ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР!

Бугунги кунда вилоя­­­­­­­ти­миз­­да интер­нетдан фойда­­­ла­нув­чиларнинг сони ор­тиб бор­моқда. Турли ижтимоий тар­­моқ фойдаланувчиларининг сони эса юз минглаган кишини ташкил қилади. Бу бир томондан ахборот воситаларига ажойиб имконият бермоқда. Медиа ахборот тар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қатишни кучайтириб, жамиятда шаф­­фофлик ва ошкораликка кенг йўл очиб бермоқда. Очиғини айтганда, дав­ла­ти­­­­­­миздагидек, жумладан, бизнинг ви­лоятимиз­дагидек сўз эркинлиги, мат­­­­­­буот эркинлиги, ошкоралик ва шаф­фофлик кўп жойда йўқ. 

Иккинчи томондан, матбуот билан ижтимоий тармоқлардаги эркинлик – ахборотнинг ҳаққоний­лиги ва ҳуқуқий ма­­­даниятнинг ривожланишига ижобий таъсир қилмоқда.

“Нима чиқса ҳам, Шимкентдан чиқади” деган “қоида”ни ўзига шиор қилиб олган баъзи қалам­каш ва ижтимоий тармоқ фой­даланувчилари “шов-шув қила­ман”, деб ҳақиқатдан йироқ, элнинг тотувлигига дарз кетка­задиган ёки одамларнинг шах­сий ҳаётини бузадиган ахборотларни тарқатмоқда. 

2017 йилда республикамизда 20 нафар киши ёлғон ахборот тарқатгани учун жавобгарликка тортилган. Масалан, куни кеча “мактабга 300 метр яқинликда бўлган масжидлар бузилади”, деган ёлғон ахборот тарқатилиб, натижада Астанадаги масъул идоралар раддия бергач, “шов-шув” босилди. 

Ҳар қандай вазиятда ви­лоятнинг, миллатнинг, мамла­катнинг манфаати шахсий ман­фаатдан устун туриши лозим. Ҳар қандай ишга ватанпарварлик туйғуси, юртга бўлган меҳр-муҳаб­бат билан қаралса, мақсад­га мувофиқ бўлар эди. Ҳозирги ахборот асрида ҳар қандай сох­та янгилигингиз вазиятни ўз­­­­­­­­­­­гартириб юбориши мумкин. Хал­­қимизда “Шындық шырылдап жеткенше, өтірік талай жерді өртейді”, деган доно гап бор. Демак, ахборотнинг оқ-қорасини ажратмасдан та­­­­ратишнинг қо­нун ва виждон олди­даги жавоб­гарлиги ўта юқори. Чунки, ҳар бир воқеада одам тақдири, жа­мият манфаати мав­жудлигини унутмаслигимиз дар­кор.

Албатта, мана шуларнинг барчаси ана шу журналист ёки ижтимоий тар­моқ фаолларининг ички маданияти да­ражасини кўрсатади. Албатта, ҳар ким ҳар қандай мавзуни кўтариш, у тўғ­риси­­­­­­­да фикр билдириш ҳуқуқига эга. Чунон­­­чи,  журналист ўзининг бўйнида юксак масъулият бор­лигини унутмаслиги зарур. 

Ёзишга “виждоннинг амри” деб ёнда­шадиган маҳоратли қалам соҳиб­лари қандай мавзу ёки муаммони кўтармасин, этика меъёрларини бузмайди, қаҳ­­­­рамон­­­нинг шахсий ҳаётига тил тек­киз­­майди ва ёлғон маълу­мотларни тар­­­қат­­майди. Ҳақиқий қалам соҳиби “ҳу­на­­­­­­ри­дан” ёмон мақсадда фойдаланса, оқи­­бати яхши бўлмаслигини ёдидан чи­­қар­майди. Сабаби, барча ахборот во­­ситасининг асосий капитали – ўз ау­­ди­ториясининг ишончи. Ўқувчиси ва томо­­­­­­­­­­­шабинининг ишончидан айрилган ОАВнинг эса иши юришмайди. Халқимиз бундайларни “Ёлғончининг рост гапи бекор”, деб ажойиб таърифлаган.

Элбошимизнинг “Қозоқи анъаналари мавжуд” деб таъриф берган минтақа­мизга ўзгача ихлос билан қараши сир эмас. Энди минтақамиз тарихий ҳи­­собланган Туркистон номи билан аталиб, маънавий янгиланиш йўлида туб бу­рилиш қилдик.

Буюк даштнинг даврини, миллий руҳнинг учқунини таратиб, Туркистоннинг ривожланишига, туркий оламининг пой­­­­­­тахтига айланишига ҳисса қўшиш ҳар кимнинг фарзандлик бурчи ҳисобланади. Кўчиш вақтидаги ўткинчи муаққат қийин­­чилик­ларни писанд қилмай, аксинча меҳнатсевар халқимизга далда бўлиб, ўз шижоат ва ғояларингиз билан уларни руҳлантиришингиз керак.

Икки аср давомида Қозоқ элининг пой­тахти бўлган Тур­кистон ҳозир хал­қимизнинг маънавий марказидир. Эн­ди­ликда ҳамжиҳатлик ва бирликни сақ­лаб, уни кучайтириш йўлида қалам со­ҳибларининг ҳиссаси катта бўлиши аниқ. Ана шу мақ­сад йўлида бирга бўлишимиз зарур.

Журналистикада муноса­бат­ларнинг турли бўлиши, фикр хилма-хиллиги – одатий ҳол. Ҳатто, бунингсиз журна­листикани тасаввур қилиш қийин. Усиз соҳа ривожланмайди ҳам.

Бирхилликдан қутулолмаган, ранг-барангликка интилмаган журналистика жамоат фикрини шакллантиролмайди. У юрт ри­вожланишининг қўзғовчи кучи бўлолмайди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, муносабат ва тамойилларимиз турлича бўлгани билан мақ­садимиз битта. У – жамият бар­­­­­­­қарорлиги, элимиз тараққиёти ва ички бирлик, оддий одамлар ҳуқуқларининг бу­зилмаслиги ва турмушининг яхшила­ниши.

Ҳар бир журналистнинг фуқа­ролик тамойили ана шу ғоя атрофида шаклла­ниши керак, деб биламан.

Шунинг учун талашиб-тор­тишмасдан, журналистлар ўзла­рининг ички бирлигига эга бўли­ши лозим. Қаламкашларнинг дўстлиги мустаҳкам бўлса, жами­ятнинг фикри ижобий йўлда шаклланиб, ривож­ланади. Демак, сизларнинг ички бир­­ли­гингиз, юрт манфаати ҳаммамизнинг асо­сий қоидамизга айланиши керак. 

МУРОЖААТ 

XXI аср – ахборот ас­ри. Бугунги кун­да жур­­­­налистика соҳаси – воқеа­­­­лар ва янгиликларни тар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қатибгина қолмай, мин­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тақамизда, респуб­ли­ка­­­­­­­­­­­­­мизда, уму­ман, бутун дунё­­­­­­­­­­­­­­­­­­даги аҳволни таҳ­­­лил қи­­­либ, унинг қандай ри­вож то­­­­­­­па­ёт­ганини баён этадиган етак­­­чи куч.

Матбуот эркинлиги, сўз эркинлиги, шаффоф­лик ва ошкоралик бугунги демократик жамия­тимизнинг асосий қад­­­риятлари си­фатида шакл­лан­ди. Ом­ма­вий ахборот воси­­тала­рининг, жумладан, жур­на­листларнинг ҳар қандай мав­­зуда ёзиб, тамойиллари ва муносабатларини эр­кин ет­ка­­зишига ҳеч қан­дай чеклов йўқ. Афсус­ланарлиси, ана шу эркин­ликдан терс фойда­ла­ниб, ёлғон маълумот тар­қа­тиб, ижтимоий тар­моқларда сох­та ном билан элнинг то­­­тувлиги-бирлигига раҳна сол­ган ҳолда, одамларнинг ор-но­­­­мусига тажовуз қилиб, тад­­­­биркорликларига болта ураётганлар ҳам бор.

Муаммоларни кўта­риб­гина қўймай, “оловга мой сачратиб”, масалани чи­гал­­­­лаштириб, ёл­ғон ахбо­­­ротлар тарқатиб, юрт­­нинг тинчини бузиб, халқ­­­­­­­ни тўғри йўлдан адаш­­­ти­риш – одамгарчиликка ҳам, қо­нун­га ҳам зид. Биз жур­­на­­­­­­­­лис­тиканинг одамлар ора­си­да иғво туғ­ди­ришдан кў­­ра, уларни бириктирувчи куч­га айланишини истаймиз. Зе­ро, бугунги кунда ахборот хавф­сизлиги миллий хавф­­сизликнинг ажралмас қис­мига айланган.

Ана шуларни эътиборга олиб, минтақадаги ОАВ раҳ­­­­­­­барларини, бош му­ҳар­рирлар ва жур­налист­ларни ҳамда иж­тимоий тармоқ фаол­лари­ни ис­ботланмаган, ёлғон ах­боротлар тар­қатмасликка;

- якка шахснинг қадри, обрў­си, тадбир­корлик фа­о­­­­­­лиятига зарар келти­­­ра­­­­­ди­­­­­ган, этнослараро ва кон­­­­­фес­­­сия­­­­лараро тотув­­­­лик­­­­­­­­ка раҳна со­­­ладиган, зўра­­­­­вонлик, экс­­тре­­­­мизмни, ма­ҳал­­­­­лий­чиликни кучай­­­ти­радиган ахбо­­­ротларни эълон қилмас­­­ликка;

- ўз ижодий хизма­ти­мизнинг умумий ман­фаат­ларга зид кел­маслиги ва Қозоғистон Рес­­пуб­ликаси қо­нунлари дои­­­­­­­­ра­сидан чиқ­­мас­­лигини мун­­­­тазам на­зорат қилишга;

- журналистик таҳлил юрит­­­ганда фикрлар, та­­мо­йи­ллар, кўзқарашларни тў­лиқ қамраб олишга;

- муаммоларни кўтар­ганда, танқидий мақо­­лалар тайёр­ла­ганда маънавий, ижти­моий ва ҳуқу­­­­­­қий жавоб­гарликни анг­лаш­­­­га, аҳлоқий меъёрларни бузмасликка, ҳаққонийликка чақирамиз.

Журналистларнинг бир­­­дам­лиги бутун мам­­­ла­ка­тимизнинг тинч­лик-то­тув­лигига таъсир қи­­­­­­­­­­­­­­­ли­шини ёд­дан чиқар­май­­­­­­­­­­лик! 

, 2018-08-09, 11:49
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.