26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Каспий – тинчлик, яхши қўшничилик ва самарали халқаро ҳамкорлик денгизи бўлади

2018 йил 12 август куни Ақтауда Бешинчи Каспий саммити ўтди. Унда Озарбайжон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Туркманистон президентлари қатнашдилар. 

Илгари ўтган Каспий саммитларининг қарорларини ривожлантириш учун Каспий денгизи ҳудудидаги беш томонлама ҳамкорликнинг энг муҳим жиҳатларини муҳокама қилиш, халқаро долзарб мавзулар бўйича фикр аламашув анъанавий дўстлик, ишонч ва яхши қўшничилик вазиятида ўтди. 

Бешта давлат раҳбарларининг ҳамдўстлик ва барча томонларнинг манфаатларини ўзаро ҳисобга олиш негизида ишлаб чиқилган асосий халқаро битимга – Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияга қўл қўйиши олий даражадаги учрашувнинг бош воқеаси бўлди. 

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ НУРСУЛТАН НАЗАРБАЕВ БЕШИНЧИ КАСПИЙ САММИТИНИНГ ХУЛОСАСИ БЎЙИЧА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИГА БРИФИНГ БЕРДИ 

Давлат раҳбари журналистлар олдида сўзлаган нутқида Бешинчи Каспий саммитининг Каспий денгизи халқаро куни арафасида ўтиши рамзий маънога эга эканини таъкидлади.

– Биз ҳамкасбларимиз билан бирга Каспий денгизининг ҳуқуқий мақомини созлаш тўғрисидаги кўп йилги ишларни хотималадик. Кўп томонлама амалий иш-ҳаракатларни олға силжитишга оид ишларнинг аҳволи ва келгусида бажариладиган вазифаларни муҳокама қилдик. Савдо, иқтисодиёт, транспорт ва хавфсизлик соҳаларига тааллуқли муҳим шартномаларни имзоладик, – деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари юритилган музокараларнинг муваффақиятига тўхталиб, конвенцияни ҳозирлаш жараёнида бутун эл Каспий ҳудудининг сиёсий барқарорлиги ва ривожланишини, шунингдек, унинг табиий бойлиги муҳофаза этилиб, кўпайтирилишини таъминлаш манфаатини кўзлаганини айтди. 

– Кўп йиллар мобайнида сарфланган меҳнатнинг охири бугун Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияни имзолаш билан якунланди. Конвенция “Каспий денгизининг конституцияси” ҳисобланади. Унда денгиз бўйидаги давлатларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига, шунингдек, минтақанинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва юксалишига кафолат бўлишга тааллуқли барча мажмуавий масалаларни созлаш кўзда тутилган, – деди Қозоғистон Президенти.

Сўзининг ниҳоясида Давлат раҳбари Ақтау саммити Каспий бўйидаги мамлакатларнинг улуғвор вазифаларни биргаликда ҳал эта олишини яна бир бор кўрсатганини айтиб, қабулланган халқаро шартномалар ва эришилган битимлар “Каспий бешлиги”нинг салоҳиятини тўла-тўкис очишга имкон беришига ишонч билдирди.

Саммит якуни бўйича унда қатнашган барча мамлакатларнинг раҳбарлари баёнот бердилар.

Akorda.kz, 2018-08-14, 12:27
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.