26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бош вазир Туркистонда

БАХИТЖАН САҒИНТАЕВ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ШИМКЕНТДАН ТУРКИСТОНГА КЎЧИРИЛИШИНИНГ БОРИШИ БИЛАН ТАНИШДИ

Кеча Давлат раҳбарининг топшириғига кўра Бахитжан Сағинтаев давлат органларининг кўчирилиши билан танишиш мақсадида иш сафари билан Туркистон вилоятида бўлди.

Бош вазир иш сафарини Туркистон шаҳридан бошлади. Даставвал давлат идоралари жойлашган қатор иншоотларни оралаб чиқди. Бу ердаги маъмурий иморатлар қурилиши чоғида (2020 йилгача) давлат идоралари фаолият юритадиган коммунал мулк тасарруфидаги ва тижорат мақсадларидаги биноларни кўздан кечирди. 

Сафар давомида Бош вазирга ўрин алмаштириш ишлари тасдиқланган режага мувофиқ олиб борилаётгани айтилди. Жумладан, 27та маҳаллий ижроия органининг 22 бошқармаси кўчиб борган, шу билан бирга 14та минтақавий идоралар вакиллари бугунги кунда Туркистонда фаолият юритмоқда.

Келаси йили барча маҳкамаларни кўчириш ишларини тугатиш мўлжалланмоқда. Уларга вилоят ҳокимлиги, 24та соҳавий бошқарма, маслаҳат девони, тафтиш комиссияси киради. Бундан ташқари 9та бюджет ташкилоти кўчирилади. Биринчи босқичда 842 киши алмашади, шаҳарда улар жойлашадиган бинолар аниқланган, тегишли коммуникация тузилмалари билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Бошпанаси йўқ давлат хизматчиларига ётоқхоналарда ўринлар тайинланган. 

Мактаб-интернат биносида 10та минтақавий орган жойлаштирилиб, у “Департаментлар уйи” деб атала бошлади. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ. Нукенов минтақада таълим тизимининг инфратузилмасини ривожлантириш тадбирлари ўтказилаётганини етказди. 

Бундан ташқари 8та маҳаллий ижро органи кўчиб борган илгариги “Амина” клиникаси биноси ва 5та давлат органига мўлжалланган “Версаль” ҳордиқ-соғломлаштириш мажмуаси ҳам текширилди. 

Бақитжан Сағинтаев тарихий-маданий этнографик марказни оралаб чиқиш чоғида Туркистон вилояти ҳокими ҳамда маслаҳатининг жойлашиш шароити билан танишди.

Вилоят музейида шаҳарни ривожлантиришнинг Бош режаси концепцияси лойиҳасининг тақдимотига бағишланган йиғилиш ўтди. ҚР Президентининг Фармонига мувофиқ Туркистонни Туркий оламнинг маданий-маънавий маркази сифатида ривожлантиришнинг энг яхши концепцияси учун халқаро танловни ташкиллаштириш ва ўтказиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилиб, ишлаб турибди. 11 июлдан 11 августгача танловда Тркия, Жанубий Корея, Ўзбекистон шаҳарсозлари, шунингдек, 35 нафар мамлакатимизнинг, 7 нафар хорижнинг меъморлари иштирок эди. Тақдим этилган лойиҳалар кўргазмаси айни кунларда Туркистонда ўтаётир. Комиссия аъзолари улардан энг яхши концепцияни танлаб олишлари керак. 

 Б. Сағинтаев йиғилишда Элбошининг Туркистон вилояти ва Туркистон шаҳри тўғрисидаги тарихий Фармонига роса икки ой тўлганини, шу муддат оралиғида давлат хизматчиларини Шимкентдан Туркистонга кўчириш бўйича кўп ишлар бажарилганлигини, ўзи шоҳиди бўлиб, кўрганларидан кўнгли тўлганлигини баён этди. Кўчиб келганлар учун ҳам яхши шароитлар яратилган. 

Вилоят ҳокими Ж.Туймебаев Туркистонга 27 маҳаллий ижро органларидан 1203 штат бирлигига эга бўлган жамоалар кўчирилаётганини, биринчи босқичда 842 ходим кўчганлигини, улар 11680,29 квадрат метр ҳажмдаги уй-жойларга жойлаштирилганини айтди.

 ҚР Молия вазири Б.Султанов қурилиш-лойиҳалаш ишлари бўйича ҳисобот берди.

 Бош вазир ҳар бир вазирдан Туркистонга кўчириш ва қурилиш ишларини амалга ошириш юзасидан қандай муаммолар ва таклифлар мавжудлигини батафсил суриштирди. 

Б.Сағинтаев вазирлардан жойлардаги бўлимларнинг Туркистонга кўчишини жадаллаштиришни сўради. «Астана шаҳри қандай қурилганини, талабчанлик кучли бўлганлиги сабабли кўпчилик Алматидан Астанага кўчганини яхши биласизлар», – деди Бош вазир. 

С. ШАРИФБОЕВА, Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-08-22, 11:38
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.