26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ж. Туймебаев: “Ўқитувчиларни қўшимча ишларга жалб этиш тўхтатилиши керак!”

Туркистон вилояти маркази – Туркистон шаҳрида таълим соҳаси ходимларининг август конференцияси ўтди. Унда туман, шаҳар таълим бўлими раҳбарлари, устозлар, таълим соҳаси фахрийлари, вилоят маслаҳати депутатлари ҳамда минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев иштирок этди. Конференцияни вилоят ҳокимининг ўринбосари Уласбек Садибеков олиб борди. Йиғинда вилоят таълим бошқармаси раҳбари Исатай Сағиндиқов 2017-2018 ўқув йилида бажарилган ишлар ва галдаги вазифалар тўғрисида маъруза қилди. Унинг айтишича, жорий йил минтақанинг таълим соҳасига 262 млрд. 24 млн. тенге ажратиш кўзланган, бу 2017 йилга нисбатан 6 млрд. 15 млн. тенгега кўп. Жорий ўқув йилида вилоят бўйича биринчи синфга 55385 ўқувчи боради. Яъни, мактабга борадиганлар сони 19 мингга ортган. Демографик ўсиш муносабати билан 2018-2025 йилларда ҳудудда 184та мактаб қуриш зарур. 

Бу йил таълим соҳасига қарашли 83та иншоотнинг қурилиши йўлга қўйилди. Улардан 40таси йил охиригача фойдаланишга берилади. Натижада, 9та авария ҳолатидаги, 5та уч сменали, 13та ихтисослаштирилган, ўқувчилари меъёридан кўп 10та мактабнинг масаласи ҳал бўлади. Шунингдек, 3та коллеж биноси янгиланади. Мактабларни китоб билан таъминлаш, қиш мавсумига тайёргарлик ишлари рисоладагидек. Жорий йил ЯМТда минтақадаги 25504 битирувчидан 16181 нафари қатнашиб, уларнинг ўртача бали 79,6ни ташкил қилди. Таъкидлаш жоизки, бу йил вилоятимиздаги мактабларда 474 мингга яқин ўқувчи таълим олади.

Конференцияда маориф соҳасидаги изланишлар ва янги вазифалар, “Маънавий янгиланиш” дастури бўйича йўлга қўйилган ишлар ҳақида устоз-муаллимлар маъруза қилиб, тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев таълим соҳаси Элбошининг алоҳида эътиборида эканлигини таъкидлаб ўтди.

– Ўқитувчи – улуғ устоз, буюк шахс. Шунинг учун устозлар олдида барча бош эгади. Жорий йилги август анжумани ўзгача тарихий даврда ўтмоқда. Элбоши Фармони билан Туркистон вилояти ташкил қилиниб, Туркистон шаҳри унинг маркази бўлди. Яссавий бобомиз, Абилайхан бошлаган қозоқнинг 21 хони ётган, қозоқнинг қаймоқлари мангу макон топган Туркистоннинг тарихини устозлар ўқувчиларга ўргатиши зарур. Барча шаҳар ва туман ҳокимларига ўқитувчиларнинг аҳволини яхшилашни, уларнинг ижтимоий масалаларини ижобий ҳал қилишни топшираман. Ўқитувчи ғайратли бўлса, қадди тик бўлса, кучли шогирд тарбиялайди. Бундан буён ўқитувчиларни турли жамоат ишларига жалб қилиш, ўз вазифаларидан ташқари ишларни буюриш тўхтатилиши керак. Улар бўлмағур ҳисоботлардан холи бўлиб, ўқувчининг билими, тарбияси билан машғул бўлишлари керак. Ўқитувчиларнинг аҳволини яхшилаш масаласи Ҳукуматнинг ҳам диққат марказида. Шу сабабли, барчамиз ватанпарвар, ор-номусли авлод тарбиялашга, Туркистонни ривожлантиришга ҳисса қўшайлик. Тез-тез учрашиб турайлик, устозларни қўллаб-қувватлашга доим тайёрмиз. Янги ўқув йилида ютуқлар, муваффақиятлар мўл бўлсин! – деди Жансейит Туймебаев.

Туркистонда ўтган тарихий август конференциясида вилоят ҳокими бир гуруҳ устозларни тақдирлади. Жумладан, 5 кишига “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медали топширилса, 10 нафар педагогга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва ташаккурномаси берилди. Шунингдек, 20 киши ҚР Таълим ва фан вазирлигининг мукофотларига сазовор бўлса, 5 нафар устоз вилоят маслаҳатининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Ш. МАДАЛИЕВ, Х. ҚЎЧҚОРОВ, 2018-08-25, 12:19
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.