26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Илдизи теран стратегик ҳамкорлик

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 13 сентябрь куни давлат ташрифи билан Туркияда бўлди. Ташриф натижалари бўйича Элбоши ОАВ ваиллариги брифинг берди.

Давлат раҳбарларининг музокаралари 13 сентябрь куни Анқара шаҳрида бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Президентлар икки мамлакат ҳамкорлигини янги, стратегик босқичга кўтаришга замин яратадиган Қўшма баёнотни имзоладилар. Шунингдек, иқтисодиёт, савдо-сотиқ, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, транспорт-логистика, соғликни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 2 млрд. тенгелик 20дан зиёд ҳужжат қабул қилинди. 

Нурсултан Назарбаев олий даражадаги Қозоғистон ва Туркия стратегик ҳамкорлиги Кенгашида иштирок этди. 

ОАВ вакиллари олдида сўзга чиққан Элбоши Режеп Таййип Эрдўғонга меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдириб, президентлик сайловида эришган ғалабаси билан табриклади. Давлат раҳбари Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг аҳамияти, умумий тарих ва маънавий қадриятлар асосида мустаҳкамланаётган дўстлик алоқалари ҳақида гапирди.

Нурсултан Назарбаев Туркия Республикаси Президенти Р. Эрдўғон билан ўтказган музокараларга тўхталди. 

– Марказий Осиёнинг туркий давлатлари билан тарихий-маданий ришталарга эга бўлган Туркия Қозоғистонни минтақадаги ишончли ҳамкор сифатида кўради. Икки давлат ўртасидаги алоқалар барқарор ривожланиб бормоқда. Астана ва Анқара минтақавий ва халқаро муаммоларни ҳамиша очиқ муҳокама қиладилар, – деди Элбоши. 

Учрашувда Туркия 1992 йилдан буён Қозоғистон иқтисодиётига 1 миллиард доллардан кўпроқ сармоя киритгани, юртимизда 1800та турк капитали асосида ишлаётгани, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 2 млрд. АҚШ долларига етгани ва келгусида уни 5 млрд. долларга етказиш кўзланаётгани таъкидланди. 

Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бир қатор долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашишди. Улар, шунингдек, тинчликни таъминлаш, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш борасида Туркия ва Қозоғистон қарашларининг ўхшашлиги ёки мос тушишини эътироф этганди. 

Туркия Президенти Давлатимиз раҳбарига ташриф учун миннатдорчилик билдириб, ўтказилган музокараларга юқори баҳо берди.             

Аkorda.kz, 2018-09-14, 19:25
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.