26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дарсга сабабсиз келмаганлар... жарима тўлайди

Ўқув йили поёнига етди. Дарсга сабабсиз келмаган ўқувчиларнинг масаласига жиддий эъти­бор энди бош­лана­ди.

Вилоят балоғатга тўл­маганлар ишлари бўйича ихтисос­лаштирилган ту­манлараро суди раиси Серикбай Тўлепбергенов болаларнинг мактабга келмаслигига боғлиқ ари­за-шикоятларнинг сони кўп­лигини таъкидлайди. Ўқув йили ниҳоясига етсада, айбдор томондан жарима ундириш иши ёз ойларида, яъни бола дам олишда юрганида ҳам давом этишини эслатди.

ҚР Маъмурий ҳуқуқ­бузарликлар тўғрисида кодексининг 127-моддасида “Ота-онанинг ёки ҳуқуқий вакилларнинг балоғатга тўлмаган болаларни тар­биялаш ва ўқитиш бў­йича вазифаларни ба­жармаслиги – ойлик ҳи­соб кўрсаткичининг ет­ти баравари миқдорида жа­­рима тўлашга маж­­бурлайди”, деб кўр­са­тил­ган.

Яъни, мактаб ўқувчилари дарсдан сабабсиз қола­диган бўлса, уларнинг ота-оналари ҳамда ҳуқуқий вакилларига 15, 883 тен­ге миқдорида жарима со­линади. Агар дарсга бормай қолиш бир йилда икки марта қайтарилса, унда жариманинг миқдори 45 380 тенгегача ошади.

Айтиш жоизки, ўтган йили дарсдан “қочиш” бўйича 324 иш рўйхатга олинса, шундан 20таси иккинчи марта такрорланган. Бу йил 248та иш рўйхатга олиниб, 178таси қаралмоқда.

– Дарсдан сабабсиз қо­ладиган ўқувчилар тўғ­рисида ахборотни аввал мактаб директорининг тарбиявий ишлар бў­йи­ча ўринбосари ва инс­пекторлар тўплайди. Шу асосда протокол тўл­дирилиб, ариза ёзилади. У  вилоят балоғатга тўл­маганлар ишлари бўйича ихтисослаштирилган туман­лараро судига жўнатилади. 

Юқорида қайд этилган қонунда таъкидланган ҳу­қуқбузарликлар исбот­ланса, суд мактабга бор­маган болаларнинг ота-оналари ва ҳуқуқий ва­килларига жарима солади, – деди С. Тўлепбергенов.

Бугунги кунда бундай ҳуқуқбузарликларнинг ак­сари қисми Шимкент шаҳ­рида юз бермоқда. Шу сабабли тартиб посбонлари аҳоли тиғиз жойлашган туман, шаҳарларда ту­шунтириш ишлари олиб бормоқдалар. 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-05-30, 11:15 280
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.