26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дўппи

Ўзбек бўлиб келган ўзбек қадимдан,

Бошида дўпписи дунё таниган.

Боболар Ҳаж қилган дўппида бориб,

Ўзгалар дўпписин кийиб қайтмаган.

 

Ўзбегим кўрсатган ўзбеклигини,

Бошидан олмаган ўзбек дўпписин.

Охун бобо бошда гулдор дўппида,

Минбарда ўлтирган қилиб беклигин.

 

Бош кийимда борган Худо уйига,

Ҳайит намоз ўқиган гулдор дўппида.

Никоҳ ўқилмаган бошда дўпписиз,

Чопон-дўппи кийган ўзбек тўйида.

 

Нима бўлди сенга бу кун, ўзбегим,

Дўппи киймай қўйди энди одамлар.

Ўзга бош кийимда ўқир намозин,

Бошқача бўлдими босган қадамлар.

 

Унутиб қўймайлик, кимлигимизни,

Чанг босиб ётмасин ўзбек дўпписи.

Танимай қолмайлик бир-биримизни,

Ўзбекни танитган ўзбек дўпписи.

Абдужаббор САИДМУРОДОВ. Сайрам тумани, 2018-09-20, 11:00
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.