26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Яссавийшунослик-2018” халқаро танлови бошланди

Астана шаҳрининг 20 йиллиги ҳамда “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейининг 40 йиллик юбилейи муносабати билан Туркистон шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида XXII “Яссавийшунослик-2018” халқаро танлови бошланди. 

Мусобақада Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон Республикалари, шунингдек, Астана, Алмати, Шимкент шаҳарлари ҳамда Ақмўла, Алмати, Ақтўбе, Қарағанди, Қўстанай, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларидан 41 нафар ўқувчи иштирок этмоқда.

“Ҳазрат Султон” давлат тарихий-қўриқхона музейи ташаббуси билан уюштирилган “Яссавийшунослик-2018” халқаро таълим ва санъат кўригининг мақсади – Хожа Аҳмад Яссавийнинг маънавий мероси ва таълимоти, “Ҳазрат Султон” мақбарасига дафн қилинган шахсларнинг эли учун хизматларини, шунингдек, Туркистон шаҳрининг тарихи ва Амир Темур давридан қолган ўрта асрга тегишли қимматбаҳо буюмларни тарғиб қилиш.

Танлов икки босқичдан иборат. Биринчи босқичда ўқувчилар Хожа Аҳмад Яссавий ҳикматларини мукаммал ва бехато ёддан айтишади, иккинчи босқичда савол-жавоб тариқасида Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ва ундаги қимматбаҳо осори-атиқаларга тегишли саволларга жавоб беришади. Танлов якунида ғолиблар махсус диплом билан, раҳбарлик қилган устозлар сертификат билан тақдирланади.

Йигирма икки йиллик тарихга эга “Яссавийшунослик” танлови 1996 йилда бошланган эди. Дастлабки даврда шаҳар мактаблари ўртасида уюштирилган танлов 2006 йили туманлараро, 2007-2008 йилларда вилоят, 2009-2015 йилларда республика, 2016 йилдан бошлаб халқаро даражада ўтказилиб келмоқда.

М. УСМОНОВА, 2018-09-24, 16:12
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.