26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фарзандлар – қалбларимиз меваси

Ўтган йили вилоятда 78 810 чақалоқ дунёга келди. Бино­барин, расмий орган­­­­­ларнинг ста­тистика маълумотларига кўра, ўйланадиган ҳолатлар ҳам бор, шекилли. Сабаби, 2016 йили вилоятда 84 398 бола дунёга келганди. Ўтган йили эса туғилиш кўрсаткичи 2016 йил билан тақ­қослаганда тахминан 6,6 фоизга ёки 5 588 болага камайган.

Туғилганлар сони бир йили кў­пайиб, бир йили камайса, биз бунга эътибор бермасдик. Бироқ, 2003 йили вилоятда 51 мингдан зиёд бола туғилган экан. 2013 йили вилоятда туғилган чақалоқлар сони 78 162га етиб, 10 йилда 1,5 марта ортган. 2014 йили эса – 78 961, 2015 – 79 125 чақалоқ дунё­га келган. Яъни, вилоятдаги бола туғилиш кўрсаткичи сўнгги 13 йил давомида ўсиб келган. Фақат ўтган йили камайган.

Бироқ шунинг ўзида вилоят аҳолисининг табиий ўсими 64 097 одамни ташкил этади. Шун­дай қилиб, вилоятдан бошқа мин­та­қаларга кўчиб кетганлар кўп бў­ли­­­шига қарамасдан, ўтган йили жанубий­­­­­­­қозоғистонликлар қатори 44 мингга кўпайган. Бола туғилиш кўрстакичи бўйича бизнинг вилоят Манғистов, Атиров ва Қизилўрда вилоятлари билан бирга олдинги қаторларда. Ушбу тўрт минтақада минг одамга чаққанда йилига 28-29 боладан туғилмоқда. Бу – минг одамга 15 боладан туғиладиган Қўстанай ва Шимолий Қозо­­­­­­­­ғистон вилоятларига қараганда анча юқори кўрсаткич.

ҚР Миллий иқтисод вазирлиги Ста­­­тистика қўмитаси 2019 йил ноябрь ойида элимизда умум­миллий рўйхат ўтка­­­зи­­­­лишини эълон қилди. Ҳозирги кунда мам­лакат раҳбарияти ушбу катта тад­бирга қизғин тайёргарлик кўр­моқда. Бу рўйхатда халқни қи­­зиқтирадиган асосий иккита савол бор: Бири “Қозоғистон аҳо­лиси сони қанча?” бўлса, иккинчиси “Ундаги қозоқлар улуши қанча?” деган. Сабаби, 2009 йилги рўйхат вақтида уюшган жиноятчиликка қарши шов-шув чиққани кўп­чи­ликнинг эсида. Устига-устак ав­валги натижалар тафтиш қилиниб, элимиздаги қозоқлар сони 67 фоиздан 64 фоизга камайганди. Энди бугунги кунда айрим демо­графлар қозоқлар сони 70 фоизга етган дейишмоқда. Мустақиллик тарихидаги учинчи рўйхатда бу сўзнинг қанчалик рост экани аниқланади.

Қозоқнинг табиий кўпайишидан сиёсий сабаб излайдиганлар ҳам топилади. Сўнгги вақтда маҳаллий русийзабон матбуотда ҳамда турли сайтларда “энди 10 йилдан кейин элимиздаги қозоқларнинг улуши 90 фоизга етади ва Қозоғистон кўп миллатли давлатга айланади” деган башоратлар айтилмоқда. Бу – бўлмаган гап.

Ҳа, сўнгги йилларда Қозо­ғистондан Россияга кўчиб кета­ётганлар сони бироз кўпайди. Статистика маълумотларига кўра, ўтган йили Қозоғистондан 28 мингга яқин одам кўчганини ҳамда 21 мингга яқини Рос­сия­га бутунлай кўчиб кетга­нини кўрсатмоқда. Ушбу маълу­мот­ларни тар­­қатишдан мақсад номаълум таҳлил­­чилар кўчишни Қозоғистондаги иқти­со­­­дий беқа­рорлик, элдаги таълим сифа­ти­нинг пасайиши билан, ун­дан­да ёмони, миллатчиликнинг авж олаётганлиги билан тушун­тирилмоқда. Сталин давридаги қа­тағон йилларида депортация қилинган этнос­ларнинг барчасига қучоғини очиб, бир бурда но­ни­ни бўлиб берган қозоқнинг бу­гунги авлоди ўта миллатчи бў­либ кетди деганга ҳеч ким ишон­майди. Элимиздаги миллий сиё­сатнинг ҳам асосий йўналиши – мил­латлараро тотувликни  таъмин­лаш. Шунингдек, рус тили кучини йў­қотмаган Қозоғистонда биров русларни четлатяпти, деган гап­нинг ўзи ақлга сиғмайди.

Русларнинг Россияга кўчи­ши – ҳеч қандай сиёсий ёки мил­латчилар тазйиқи ёки иқти­со­дий инқироз оқибатидан эмас. Одамларнинг тарихий Ватанига қайтиши – табиий содир бўладиган тарихий жараён. Эмиграцияга эса турли омиллар таъсир қилиши мумкин. Ҳозир кетаётганларнинг кўпчилиги бундан чорак аср илгари кўчишни ўйлаб қўйган бўлиши мумкин. Фақат уларни кўчишга имконияти бўлмаган ёки Қозоғистондаги қари ота-онасига қараб қолган бўлиши мумкин. Энди имкони борида ўз тарихий Ватанига қайтса, бу – уларнинг ихтиёри. Бундан сиёсий сабаб излаш тўғримас. 

Кейин расмий далиллар рес­публикадаги рус миллатининг сони 3 миллион 618 минг эканини кўрсатиб турибди. Демак, йилига 20 минг одам кўчганлиги сабабли уларнинг сони бирдан камайиб кетади дейишга бўлмайди.

Бундан ташқари, 1991 йили элимиздаги қозоқлар сони 7 миллионга етмасди, ҳозир эса 12 миллиондан ошди. Давлат тузувчи миллатнинг улуши Қи­зилўрда вилоятида 95 фоизга, Манғистов ва Атировда 90 фоизга етган. Агар элимиз мустақиллик йилларида фақат 6та вилоятда 50 фоиздан ошган бўлса, ҳозир 13та минтақада қозоқлар бутун аҳолининг ярмидан кўпроғини ташкил этади. Мустақиллик йил­ларида қозоқларнинг сони бар­ча минтақаларда, шунингдек, шарқ, марказий ва шимолий вилоятларда ҳам кўпайди. Ста­тистика қўмитасининг 2017 йил бошидаги расмий далиллар бў­йича, мамлакатимиздаги аҳоли сони 17 миллион 918 мингдан ош­ганини, қозоқ миллатининг сони эса 12 миллион 1 мингга етганини маълум қилди. 

2012 йил сўнггида 11 милли­онинчи қозоқнинг Жанубий Қо­зоғистон вилояти Қазиғурт тума­нида дунёга келгани кўпчи­­­ликнинг ёдида бўлса керак. 2016 йилнинг сўнггидаги далиллар қондош­­­­­­ла­ри­мизнинг сони 12 миллионга етга­­­­­нини кўрсатмоқда. Яъни, рес­публика аҳолисининг сони 3 йилда бир миллионга кўпайса, қозоқларнинг сони тўрт йилда бир миллионга ортган. Бу тах­минларни мутлақ сонларга ай­лантирган пайтда қозоқларнинг сони келгуси 10 йилда ҳам, 20 йилда ҳам саксон фоизга етмас­лигини биламиз. Демограф му­тахассислар элимиздаги ҳозир­ги аҳоли сонининг ўсиш тенден­цияси сақланса, эндиги ўн йил­ликда қозоқ халқининг улуши 72-73 фоиз атрофида бўлишини тахмин қилади. Бундан ташқари, давлат тузувчи миллатнинг ҳис­саси ортгани билан, бизнинг эл­да миллатлараро тотувлик ва ке­лишув ўз моҳиятини ҳеч қачон йў­­­­­қотмайди. Бу – Қозоғистон жа­­­миятининг ҳамма учун бирдай қадрияти бўлиб қолади.

Тарихий далилларга кўра, Қозоғистон аҳолиси кўпайишининг энг яхши кўрсат­кичлари 1953-1964 йиллари рўйхатга олинган. Биринчидан, шу йиллари ҳар бири ўн болани дунёга келтирган қаҳрамон оналаримизнинг жа­сорати туфайли, иккин­­­чидан, қўриқ ерларни ўзлаштириш учун келган этнос вакилларининг кўпайиши туфайли шу вақтда элимиздаги аҳоли сони 7,1 миллиондан 11,7 миллионгача кў­пайибди. Яъни, йил сайин аҳоли сони 3,5-4,2 фоизга кўпайган. Бу кўрсаткичлар етмишинчи йиллари 2,5 фоизга кўтарилиб, саксонинчи йиллар бошида 1,5 фоизга тушган. Ўт­ган асрнинг тўқсонинчи йил­­­­лари­да эса, аҳолининг табиий ўсими пасайиб, элдан кўчиб кетган ев­ропалик этнос вакилларининг ҳисобига элимиздаги ту­­­­­­­­ғилиш кўр­саткичи фақат 2002 йилдан қай­та тиклана бошлаган. Масалан, республикада 2002 йили 227 минг бола туғилса, 2016 йили бу кўрсаткич 416 мингга ўсган. Ўтган йили эса 405 минг болани ташкил этган. Яъни, ўтган йили Қозоғистон аҳолисининг сони 1,55 фоизга кўпайиб, шу ҳисоб бўйича 1987 йил даражасига қайта кўтарилдик.

Демограф мутахассислар сўнг­ги 10 йилда Қозоғистонда туғи­лиш кўрсат­­­­­­­­­­­кичининг ортишини ўтган асрнинг саксо­­­­­нинчи йили туғилган болаларнинг  (сўнгги 10 йилда улар ота-она бўлишди) кўп бўлгани билан боғлиқлигини айтишмоқда. Бу ерда мантиқ оддий: кўп ота-онадан кўпроқ бола туғилади. Агар бу далил тўғри бўлса, келажакда элимизда бола туғи­­­­­­­­­лиш кўрсаткичининг ўсими сусайиб, йил сайин туғиладиган болалар сони барқарорлашади ёки сал камайиши ҳам мумкин. Чунки, бундан буён ер юзида авлод кўпайтирадиган ёшдаги ота-оналар орасида тўқсонинчи йиллари туғилганларнинг ҳис­саси ортиб боради. Улар эса, сак­сонинчи йилгилардай кўп эмас. Ўтган йили вилоятда бола туғилиш кўрсаткичининг 6,6 фоизга ка­майиши шу сабаблар билан боғ­лиқми, йўқми? Ижтимоий-демо­график таҳлиллар юритмай туриб, бу саволга аниқ жавоб бериш мумкин эмас.   

Асли қозоқ ўз оиласидаги бола сонини айтавермайди. Айтганни ёқтирмайди. Катталардан бола­­­­­­­сининг сонини сўрасанг “Оллоҳ­­нинг бергани бор”, деб силлиқлаб ўтиб кетади. Бундай жамиятда энди туғиладиган болалар со­ни тўғрисида башорат қилиш обрўмизга тўғри келмас­­­­­­­­лигини биламиз. Лекин, ҳозир Қозоғистон аҳолисининг ўртача ёши жуда ёш, аҳо­­­лининг учдан бирини ёшлар ташкил этади. 15 ёшга тўл­маганларнинг эса ҳиссаси бу­тун аҳолининг 21,6 фоизига тенг. Сўнгги 10 йил давомида йил сайин 380-415 минг оралиғида бола туғилишини инобатга олсак, шу болалар ота-она бўлган вақт­да, яъни, 2030 йилдан сўнг демо­график ривожланишнинг янги босқичи бошланиш эҳтимоли бор. Юқоридаги кўрсаткичлар илмда “демографик юклама коэф­фициенти” деб аталади ҳамда у аҳолининг кўпайишига бевосита таъсир қилади.

“Кўринган тоғнинг узоқлиги йўқ” деганларидек, халқимизга 2030 йил ҳам узоқ эмас. Бироқ, бу умид ҳақиқатга айланиши учун авлодга тўғри тарбия бера билишимиз шарт. Бугунги ўйин боласини эртага бир хонадон эгаси  бў­либ, ота бўлишдан қочадиган масъулиятсиз, ҳозирги кичкина қизни эса эртага туққан боласини ахлатга ташлаб қочадиган “какку” қилиб вояга етказсак, келажакдан қандай умид кутамиз?.. 

Демак, авлоднинг фақат сонига эмас, унинг билимига, онггига, тарбия­­сига, умуман, сифатига алоҳида эъти­бор беришимиз керак экан.

Вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида тайёрланди, 2018-09-27, 12:55 166
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.