26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Куёв ароққа сотиладими?

Газетамизнинг 2018 йил  13 сентябрь сонида Б. Рўзима­­­­тованинг “Елга совури­­­лаётган пул ёхуд маънавий янгила­­­нишни ўзимиздан бошлайлик” мақоласи муш­та­рий­лар эътиборига ҳавола этилганди.

Муаллиф бугунги кунда ўтка­­­­­зилаётган тўйлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён этган, Тў­ле­­­­­бий туман ўзбек этно­­­мада­ният бирлашмаси томонидан тўй-маросимларни ихчам­лаштириш борасида ишлаб чиқилган тавсияларни илова қилган.

Б. Рўзиматова айрим тўйлар ҳақида гап юритар экан, шунча пулни елга совургандан кимга фойда деган ўринли саволни ўртага ташлайди ҳамда айрим ота-оналар(тўй эга­­лари)га “Орзу-ҳавас деб тўйга 800-1000 кишини чақи­­­риш, катта сарф-харажат қи­лиш, маросимни фалон тўйхонада ўтказиш... дегани эмас-ку”, деб хитоб қилади.

Яна айрим маънавияти паст улфат-жўраларнинг ўйламасдан бу удумни “ота-боболаримиздан қолган одат” дейишига жа­вобан: “Сенинг қайси ота-бобонг куёв­ни ароққа сотган?”, деб эътироз билди­ра­ди. Муаллифнинг айтганларига қўшимча ра­вишда ўзимнинг айрим фикр-мулоҳа­зала­­­римни билдирмоқчиман. Тўйларнинг маданиятли, чи­­ройли ташкил этилиши асосан тўй эгаларига, шунингдек, куёв жўраларига боғлиқ эканлигини ҳеч вақт унутмаслигимиз лозим. Сабаби, тўйлардаги айрим бе­­­­­маъни кўринишлар, бачкана қи­лиқларнинг куёв навкарлар томонидан содир этилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун тўй эгалари тўйдан аввал йигит жўралари билан суҳбат ўтказса, бамаслаҳат ҳамма нарсани кели­шиб олишса, ёмон бўлмасди.

Энди “маййит чиқарилган хона­донда уй эгалари томонидан йиртиш бериш ва маййит устидан пул сочиш” масаласига келсак, ёшлар ва ўрта ёшли одамлар қазо қилган жойларда йиртиш бериш аллақачон йўқ қилинган.

Кекса (90-100) ёшдаги ота-боболар, опаларимиз ҳаётдан кўз юмсагина “шуларнинг ёшига етинглар” деган мақсадда маййит эгалари йиғилганларга дастрўмол (йиртиш) таратганлар. Бунга эъти­­­­­­­­­­роз билдиришнинг ҳожати бўл­­­­­маса керак. “Маййит устидан пул сочиш” каби ярамас иллат беъма­­­­­­­­­­ниликнинг белгиси. 

“Пулни елга совуриш” маса­ласига келсак, ўтган асрнинг 60-90-йилларида бу “касаллик” вилоятимизнинг деярли барча минтақаларида авж олган эди. Айниқса, суннат, қиз узатиш, ўғил уйлантириш тўйларида бор ҳам, йўқ ҳам сохта обрў учун, сендан мен қоламанми, деб, тўй бола, келин-куёвлар боши­дан пул сочиб, ўзга миллат ва­кил­ларига обдон кулги, мазах бўлган­лигимиз рост. Юқорида ўтирган катта оғаларимиз ҳам бизнинг бундай аҳмоқона хатти-ҳаракатларимиздан унумли фойдаланганлиги сир эмас.

Қозоғистон Республикаси мус­тақилликка эришгандан сўнг, вилоят ўзбек маданият мар­­­­­­­­­­казидаги бир гуруҳ мил­лат фидо­­­­йиларининг саъй-ҳара­­­­­­­­­катлари туфайли халқи­миз­нинг турмуш тарзига ёт бу чириган удумга  барҳам берилди.

Энди тўй ва маъракаларга одам(меҳмон) чақириш ҳақида фикр юритсак.

Айрим тўй-маърака эгалари ҳиссиётга берилибми ёки сохта обрў олиш учунми маъракаларга жуда кўп меҳмон чақиришади.

Айрим ҳотамтойлар тўйларига бир мингдан икки мингача одам чақиради. Бунинг нимаси ёмон, дейдиганлар ҳам топилади ора­мизда. Бу ерда масала бошқа нарсада, яъни вилоятимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларидаги тўйхоналарнинг кўпчилиги 300-400 кишига, айримларигина 500-600 одамга мўлжалланганида. Хизматчилар сони ҳам, идиш-товоқ, ошхона буюмлари, ўринлар ҳам шунга мослаштирилган.

Маъракага 800-1000-1200 одам чақирилди, дейлик. Чақирилган меҳмонлар сонига қараб идиш-товоқ, масаллиқ, ичимлик ва бошқа ноз-неъматлар тайёрланса яхши. Агар бундай тайёргарлик бўлмасачи? Ош-нон, идиш-то­воқ, чойнак-пиёла, қимиз-қим­рон учун махсус идишлар энг му­ҳими ўтиришга жой топилмай ўн­ғайсизланишлар турган гап. Ахир 600 ўринли тўйхонага 1000 кишини жойлаштиришнинг ўзи бўлмайди-ку! Овқат етказолмай шарманда бўлганларни айтмай қўяқолай.

Яқин дўстимнинг ўғли ён қўш­нисининг тўйида хизмат қилиб юриб, чақирилмаган "меҳмонлар" томонидан қаттиқ жабрланди ва вафот этди. Укамизнинг жано­­за­сига кўпчилик қатори биз ҳам бордик. 2-3 кундан кейин су­юкли фарзандининг ет­ти­си шаҳ­­­­­­­­­­­­­­­римиздаги катта тўйхо­на­­­­­лар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дан бирида ўтадиган бўлди. Биз айтилган вақтда бордик. Ё, тов­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ба, еру кўкка одам сиғмасди. Са­ба­­­­­­би, маййитнинг отаси эл-юртга та­­ниқли шахслардан бири эди. Бизни бир амаллаб иккинчи қа­­­­­­­­ватдаги столда ўтирган ёшроқ тўрт йигитни турғазиб, уларнинг ўрин­­­­­­­ларига ўтқазишди.

Тўғри тўй-маъракаларда бун­дай ҳолатлар бўлиши унчалик айб бўлмаса керак, лекин маъра­ка эгаларининг ҳам, тадбир қатнаш­чиларининг ҳам ноқулай ҳолатга тушиб қолиши инкор этиб бўлмас ҳақиқат. Қўшимча жой тайёрлаш, дастурхонни ноз-неъматлар билан тузаш ва ҳоказолар ўз-ўзидан бўлмайди, ахир!

Энди тўйга чақириш ва уни ўтказиш маданияти хусусида .

“Мен минг одамнинг тўйига бо­­­­­­­­­­­­­риб, тўйганман, тўёна берган­ман”, деб чиранадиганлар бор ора­­­­­­­­­­­мизда. Ёшлигимда бир оға­мизнинг: “Дўстларим, қарин­дош-уруғларимдан 17 нафарининг сун­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нат тўйларига той ясатиб бор­­­­­­­­­­­­ган­­­­­­­­­­­ман, вақти-соати етиб мен ҳам набираларимга тўй қилдим. Ўн ет­­­тисининг учтасидан қайтди”, дега­­­­­­­­нига, яна бир инимнинг “фа­­­­­­­­­­лон­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­чининг тўйига 150 АҚШ дол­­ла­­­ри бергандим, менинг тў­йим­га 50 доллар қўшди”, деб дўс­­­ти­­­­дан хафа бўлганлигига гувоҳ бўл­­­­­­­­­ганман.

Энди юқорида қайд этган ука­мизнинг минг тўйга бориб “тўй­ган”и ва тўёна бергани рост бўла­қолсин.

Агар сени тўй соҳиблари кўн­­­­­­­­­­­­­гилдагидек кутган бўлса, се­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг тўйга қўшган арзимас тўё­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нангни эслашни ҳожати бўл­­­ма­­­­са керак. Ҳақиқатан ҳам шу ука­­­­­­­­­­­мизнинг қанча одамга “Так­­лифнома” берганлигини ҳеч ким ҳисобламаган бўлса керак, ле­кин 600 одамга мўлжалланган тўй­­­га салкам 2 минг одам кел­­­­­ган­­­лиги маълум бўлди. Томоша­нинг “додаси”ни энди кўринг. Тўй­хона эгалари 100-200 одамни амаллаб жойлаштирди. Қолган меҳмонларнинг айримлари бу эшикдан кириб (рўйхатдан ўтиб), иккинчи эшикдан чиқиб кетишди. Баъзиларини тўйхонанинг ҳов­ли­сида, кўчада, машина капотига ёзил­ган дастурхон атрофида кут­ган­­­­­­лигидан хабардорман.

Савол туғилади. Тўйнинг ма­роқли, сермазмун ўтиши эмас, тўйга келувчилар сони билан мақтанадиган “ҳотамтой” ука­миз борган жойларида ҳам шу тариқа кутилганида иккинчи тўйга бормаган бўлармиди?! Демоқ­чиманки тўй-маъракаларга чақи­ришнинг ҳам меъёри бор. Тўй ўт­­ка­­­­­­­­­­зишдаги асосий мақсад ҳам шу. 

Яқинда ҳамкасбларимдан би­ри олиму-уламолар юрти бўл­ган Қорамуртда ҳам бугунги кун­гача сийқаси чиққан, бач­ка­на одат-удумлар ҳалигача сақ­ла­ниб қолганлигидан афсус­лан­­ганлигини айтиб, “куёв сотиш” ва “юз очар” маросимларидаги ай­рим кўринишларни таъриф­ла­гач, нимага шама қилаётганини англадим. Юз очар куни куёв жў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­раларининг янгидан тушган ке­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­линнинг кўйлак, лозимларини ки­­йиб, рўмолини ўраб, куёв йигит­нинг онаси, келиннинг қайнонаси ол­дига чиқиши, уларга салом бе­риши уят эмасми? Улар кийиб чиқ­қан кийимларни кейин келин нима қилади? 

Ўтган асрнинг иккинчи яр­ми бошларида Россиянинг нуфуз­ли олий ўқув юртларининг би­­­­рида ўқиб келган амакимиз ша­­­ҳарлик қизга уйланди. Тўй ўт­­­­­­­гач, эртасига келиннинг “юз очар”ида амакимнинг куёв жўралари ке­­­лин­­­­­­­­­нинг кийимларини сў­ра­шади. Бундай урфдан жаҳл­ланган келинойимиз куёв жўра­ларнинг ёрдамисиз, юзига рўмол солиб, қайнонаси, амма-холалари ол­­­­дига чиқиб, салом бериб, юзини очганди ўшанда. Орадан, мана 65 йил ўтиб, қишлоғимизнинг ўқи­мишли бир йигити, қўшни вилоятдан ўқиган, одобли қиз­га уйланганлигини эшитдик. Бу келинимизнинг юз очарида ҳам бундан 65 йил аввалги ҳолат қай­тарилганлигини эшитиб, таскин топдим. Бинобарин, иккинчи то­мондан бундай удумларнинг ҳали-ҳанузгача давом этиб кела­ётганлиги ачинарлидир.

Қадрли газетхонлар! Яна бир нарсага эътиборни қарат­моқ­­­­­­­­­­­­­­­­­чиман. Тўй-маъракаларда дас­­­­­­­­­турхонга “бор-йўқ”ни қўйиб таш­­­лаш шарт эмас. Фақат ейи­ла­диган, ичиладиган таомлардан меъёрида қўйилса, уларнинг ма­заси-ю сифа­тига эътибор бе­рилса кифоя.

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-10-01, 20:32
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.