26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

Нурсултан Назарбаев “Азия – Европа” (АСЕМ) форуми XII саммитининг очилиш маросимига келгач, Франция Республикаси Президенти Эмманюэль Макрон билан учрашди. 

Давлат раҳбари икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқаларнинг ўрнатилганига 26 йил тўлганини ҳамда шу давр оралиғида барча керакли шартномавий-ҳуқуқий база шаклланганини таъкидлади.

– Бугунги учрашувимиз туфайли Қозоғистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилишига ишонаман. Малакатимизда Франциянинг ўнлаб компанияси фаолият юритади, ўзаро товар айланмаси ҳажми 5 миллиард АҚШ долларига етиши мумкин, – деди Қозоғистон Президенти.

Э. Макрон Нурсултан Назарбаевга эҳтиром кўрсатиб, Қозоғистон ва Франция ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг 10 йиллиги арафасидаги мазкур учрашувнинг рамзий маънога эга эканини таъкидлади.

– Жаноб Президент, сиз билан танишганимдан ғоят хурсандман. Мен президентлик лавозимига келганимдан бери илк бор учрашмоқдамиз. Сиз билан қатор масалаларни муҳокама қилиб, муносабатларингизни билгим келади, – деди Франция Президенти.

Ўзаро ишонч вазиятида ўтган учрашув давомида икки томонлама муносабатлар масаласи муҳокама қилиниб, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги энг долзарб муаммолар ҳақида фикр алмашилди. 

Akorda.kz, 2018-10-19, 19:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.