26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Ижодкор”нинг улуғвор режалари

Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги “Ижодкор” адабий бирлашмасининг навбатдаги йиғилишида Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасида ўзбек бўлимини очиш, “Назм юлдузлари” мушоирасини ўтказиш каби долзарб ва муҳим масалалар муҳокама қилинди. Унда ҳамжамият раиси И. Ҳошимжонов иштирок этди.

Йиғилишни бирлашма раиси А. Пратов очиб, “Ижодкор”нинг аҳамиятига тўхталди. Ўтган даврда Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасида ўзбек тилида ижод этувчи аъзолар сонини кўпайтириш, янги китоблар чиқариш, асарларни қозоқ тилидан таржима қилиш каби муҳим ишлар амалга оширилди. Айниқса, Алматида 2015 йили чоп этилган “Современная литература народа Казахстана” китобида жами 40 нафар ўзбек ижодкори тўғрисида илк бор маълумот берилгани залворли воқеа бўлди. Ўзбек этноси вакилларидан 8 нафари уюшма аъзолигига муяссар бўлган. Булар: Э. Рўзиматов, И. Жуманов (марҳум), Б. Собит (марҳум), Ҳ. Қўчқоров, З. Мўминжонов, А. Пратов, С. Акромов, С. Камоловалар.

2016 йилда Алматида чоп этилган “Мангілік Елім менің” китобида 50 нафар шоирлар орасида Э. Рўзиматов, Б. Собит, А. Пратов, З. Мўминжонов, С. Камолова, Д. Сайфуллаев каби шоирларнинг шеърлари берилди. Ўзбек ижодкорларининг асарлари “Жулдыз”, “Простор” журналларида ҳам чоп этилган. Сўнгги пайтда таржимага катта эътибор берилмоқда. 2018 йилда М. Байғутнинг “Мосуво журноқ”, Е. Қўйбағаровнинг “Муҳаббатим менинг” китоблари Д. Сайфулло ва С. Камолова таржимасида эълон қилинди. 

Адабий бирлашма аъзолари Г. Бозорбоева Россия Федерациясида ўтган танловда ғолиба бўлса, Б. Оташ таниқли қозоқ шоири Т. Айбергенов ижодини тарғиб этишдаги фаолияти учун махсус медаль билан тақдирланди. 

Маълумки, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси ҳамда “Дўстлик” ҳамжамиятининг ташаббуси билан ҳар йили “Назм юлдузлари” танлови ўтказилади. Унинг ғолибаси М. Сафарованинг ижод намуналари Испанияда чоп этилган тўпламга киритилган. Яқин кунларда эса Алмати шаҳрида “Болаларга туҳфа” китоби нашр қилинади. Унга ўзбекистонлик ижодкорлар билан бирга Э. Рўзиматов, А. Пратов, З. Мўминжонов, С. Акромов, К. Солибеков каби маҳаллий шоирларнинг болаларга бағишланган шеърлари киритилди. Эндиликда қозоғистонлик ўзбек ижодкорларининг антологияси тайёрланмоқда. 2019 йили Алматида М. Ауезов номидаги адабиёт институти ташаббуси билан рус тилида “Казахстан в моей судьбе” китоби нашр этилади. “Қозоғистонда Ўзбекистон йили” муносабати билан ўзбекистонлик адиб ва шоирлар билан бир неча бор ижодий учрашувлар ўтказилди.

И. Ҳошимжонов, жумладан, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасида ўзбек адабиёти бўлимини очиш таклифи жуда ўринли эканини таъкидлаб, келгусида бу йўналишда самарали фаолият юритишга чақирди.

Йиғилишда, шунингдек, З. Мўминжонов, И. Ҳуккиев, Э. Султонова, О. Аҳмедовалар кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Иштирокчилар Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасида ўзбек бўлимини очиш таклифини уюшма раиси У. Есдаулетге йўллаш, “Назм юлдузлари” мушоирасини икки йилда бир марта ўтказиш тўғрисида қарор қабуллашди.

 

Тасвирда: И. Ҳошимжонов бирлашма аъзоси Б. Оташга Т. Айбергенов медалини топширмоқда.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-11-08, 09:29
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.