26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ж. Туймебаев “Caspian Food” фаолияти билан танишди

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев махсус иш сафари билан Сариоғоч туманига борди. Ҳоким тад­­­­­­­­биркорлик ва қишлоқ хўжалиги иншоотларини оралаб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Минтақа раҳбари дастлаб Қуркелес қишлоқ округида жойлашган “Caspian food” МЧБга борди. 2013 йилда иш бошлаган бирлашма узум ша­робини ишлаб чиқаради. Йилига 154 минг дона шиша шароб чи­қариш имкониятига эга за­вод­да 223 одам доимий иш би­лан банд. Корхона фаолияти билан танишган вилоят ҳокими мамлакатимиз вино саноатида ўз ўрнига эга корхонанинг маҳ­сулотлари юртимизни оламга  танитадиган брендга айланиши зарурлигига тўхталди.

– 600 гектар узумзорга эга корхона 2017 йилда 235 млн. тенге даромад олган. Бу улар ишлаб чиқарган маҳ­­­сулотга талаб кучли экан­­ли­­гини кўрсатади. Келажакда маҳсулотларини чет мамла­катларга экспортлашни мақ­сад қилган корхонанинг ви­но­­лари бугунги кунда рес­публикамизнинг барча мин­та­­­­­қаларида сотилмоқда. Улар­ни санаторийларга дам олишга келган чет элликларга рек­лама қилиш орқали экспорт масаласини ҳал қилиш мум­кин. Бундай имконият бошқа ҳудудларда йўқ, – деди Жансе­йит Қансейитули.

Вилоят ҳокими, шунингдек, Дархан аҳоли манзилидаги “Шадияр” деҳқон хўжалигининг иши билан танишди. 2010 йилда ташкил қилинган хўжалик 1,67 гектар ерда карам етиштириш билан шуғулланади. Хўжалик миришкорлари йилига 90 тонна карам етиширишга қодир.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-11-08, 10:02
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.