26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистон нонлари – мазали

Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев вилоят марказидаги қатор тадбиркорлик иншо­­отларини оралаб, уларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 Минтақа раҳбари танишувни даставвал “Яссы нан” МЧБдан бошлади. 2014  йили ишга туширилган корхонанинг умумий қиймати 200 млн. тенге. Бир кеча-кундузда 13,7 тонна маҳсулот чиқариладиган нон заводида 100 киши доимий иш билан таъминланган. Корхона раҳбари Н. Отаева нонга эҳтиёжнинг ошгани ва ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам оширишга бел боғлаганини айтди.– Новвойхона аввал битта корхона ходим­ларини нон маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида барпо этилган эди. Вақт ўтиши би­лан шаҳар аҳолисидан маҳсулотимизга талаб  ўсиб бораверди. Натижада маҳсулот ҳажмини бир кеча-кундузда 30 мингдан 50 мингтага чи­қардик. Шу боис янги иш ўринлари очилиб, нов­­войхонамизнинг ишлаб чиқариш қуввати ҳам­да ҳудуди кенгайди. Айни дамда бу ерда ноннинг 40 тури, колбаса маҳсулотларининг 15 тури ишлаб чиқарилмоқда, – дейди Насиба Собир қизи.

 Бугунги кунда тадбиркор ўз маблағидан ло­йи­ҳага қўшимча 800 млн. тенгега Чехия Рес­­­­­­­­­­­пуб­ликасидан нон ёпишга мўл­жалланган замо­навий ускуналар харид қилган. Айни кунда му­ас­­саса Туркистон шаҳрини нон маҳсулотлари би­лан тў­лиқ таъмин­ламоқда ҳамда нарх-наво барқарорлигини сақлаб турибди. Мин­тақа раҳбари қурилиш материаллари иш­лаб чи­­қарувчи “Ясси қурылыс” МЧБга бориб, завод иш­чилари билан учрашди ҳамда кор­хона иш­лаб чиқараётган маҳ­сулотлар билан танишди. “Яссы қурылыс” 2012 йили ташкил этилган, ҳозир бу ерда 120 киши фаолият юритяпти. Завод йилига 138 000 тонна темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариб, ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқа­рилган маҳсулотлар билан таъмин­­ламоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-11-08, 10:06
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.