26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йил натижали якунланди

Тўлебий тумани ҳокими Бауржан Ўмарбековнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлаништиришнинг 2018 йилги якуни ҳамда келгуси вазифалари ҳақидаги ҳисоботи тингланди. 

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев билан маҳаллий аҳоли қатнашган мажлис аввало, туманда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан бошланди. Унда қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасининг харидоргир товарлари намойиш этилди.

Йиллик ҳисоботда туман раҳбари, даставвал, асосий соҳалардаги ютуқларга тўхталиб ўтди.

– Режа ортиғи билан бажарилган соҳалардан бири – саноат. Бу йўналишда 32 млрд. 166 млн. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, аниқ ҳажм индекси 106,3 фоизни ташкил этди. Шундан қайта ишлаш соҳасида 28 млрд. 360 млн. тенгелик маҳсулот чиқарилиб, аниқ ҳажм индекси – 105,5 фоизни ташкил этди. Ўтган йили минтақадаги тадбиркорлик субъектларининг сони 8211га етса, шундан 7594таси, яъни 92,4 фоизи фаол иш олиб бормоқда. Давлат тарафидан кўрсатилган қўллов орқали 12238 фуқарога 6 млрд. 727 млн. тенге насия берилди. 2017 йили 12004 фуқарога 5 млрд. 697 млн. тенге насия берилган. Бу кўрсаткични 2017 йил билан таққослаганда 18 фоизга ортганини кузатиш мумкин. Бундан ташқари, “Бизнеснинг йўл харитаси -2020” давлат дастури доирасида 324 млн. тенгелик 6та лойиҳага инфратузилма тортилиб, насиялари субсидияланиб, грантлар берилди. Тумандаги корхона томонидан 14,3 млрд. тенгелик маҳсулот Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Хитой давлатларига экспорт қилинди, – деди Б. Ўмарбеков.

Келтирилган далилларни тинглаган вилоят ҳокими географик иқлими олма, ёнғоқ етиштиришга жуда қулай туманда шу йўналишдаги ишларни жонлантириш лозимлигини таъкидлади.

– Чорвачиликда тери, жун маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини очиш ишлари оқсамоқда. Бу вазифаларни амалга оширишда тегишли соҳа бошқармалари билан ҳамкорликда фаол ишларни амалга ошириш лозим, – деди Ж. Туймебаев.

Мажлисда вилоят раҳбари туман аҳолисини Туркистон шаҳрини ривожлантириш борасидаги ишлар, вилоят марказида келгусида қад ростлайдиган иншоотлар лойиҳаси билан таништирди.

Мажлисда тоғли туманнинг хориж ҳамда маҳаллий туристларни жалб этиш имконияти юқори эканлигини таъкидлаган минтақа раҳбари сайёҳларга қулайликлар яратиб, инфратузилма билан таъминлаш ишларини амалга оширишда тегишли бошқармалар билан ҳамкорликда ишлашни туман раҳбариятига юклади.

2019-02-11, 09:51 374
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.