26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозонга карам жўнатилмоқда

Мақтаарал тумани сабзавоткорлари апрель ойининг ўрталарига етмай, Россия Федерациясининг Қозон шаҳрига карам экспорт қилдилар. Йиғим-терим ишларига гувоҳ бўлган вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Т. Ўспанов сабзавотнинг эртапишар турларини етиштиришда пешқадам мақтаараллик деҳқонлар ишидан мамнун бўлди.

Жорий йилда улар дала ишларини январь ойидаёқ бошлаб юборган эди. 342 гектарга сабзавот экилди, шундан 281 гектарини карам ташкил қилади. 22 гектарда қизил лавлаги, 20,5 гектарда булғор қалампири, 17,5 гектарда помидор, 1 гектарда бодринг, 32 гектарда эса картошка етиштирилмоқда.

Мақтаарал овул округидаги “Шишкин” деҳқон хўжалиги бу борада олдинда. Хўжалик 3 гектарга карам, бир гектардан кўпроқ ерга булғор қалампири ва бақлажон эккан. Экинлардан томчилатиб суғориш усули туфайли мўл-ҳосил олинмоқда. 

Туман ҳокими Алим Ибраев эртапишар сабзавот етиштириш борасида бир неча бригада тер тўкаётгани ва уларнинг аъзолари кунига 2000-3000 тенгедан ҳақ олишаётганини айтди. 

Айнан шу деҳқон хўжалигида етиштирилган 70 тонна карам Қозон шаҳрига жўнатилди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-04-12, 20:56 69
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.