26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эътиборсизлик учун жарима тўлайсиз

Болаларим бораётган мактаб маҳалламиздан анча олис бўлганлиги боис фақат йўлнинг ўзига 40 дақиқа сарфлашади. Кейинги пайтда эса “ойи кечикмаслигимиз керак, эртароқ уйғотинг, акс ҳолда кечикканимиз учун жарима тўлаймиз”, деб қолишди. Муаллимлари ҳам жарима ҳақида тез-тез хабар юбориб туришадиган бўлишди. Бу чора қонунийми, шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.

О. Сайфуллаева. Шимкент шаҳри.

Куни кеча ҚР Таълим ва фан вазири К. Шамшидинова журналистларга берган мусоҳабасида қозоғистонлик ўқувчиларнинг узрли сабабларсиз дарс қолдирганликлари учун ота-оналари жавобгарликка тортилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

– “Таълим тўғрисида” ҚР Қонунида айтилишича, ҳар бир ота-она фарзандларининг билим олиши учун жавобгар. Биз нафақат Қонунга, балки “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида” Кодексига ҳам меъёрлар киритяпмиз, – деди ҚР Таълим ва фан вазири К. Шамшидинова. Бу ерда аниқ меъёрлар: биринчи – огоҳлантириш, кейин – жарима санкциялари жорий этилади. Агар бола бир неча кун мактабга сабабсиз келмаса, бу масала, аввало, вояга етмаганлар иши бўйича комиссияда муҳокама қилинади, кейин эса прокуратура уни судга оширади. Суд эса мазкур ишни кўриб чиқиб, ОҲКнинг 3 ва ундан кўп миқдорида (ОҲК миқдори – 2525 тенге) маъмурий жарима тўлаш тўғрисида қарор чиқаради. Шу боис, бундай болалар рўйхати бизда доим назоратда. Бунинг учун ота-оналик ҳуқуқларидан ҳам маҳрум қилишлари мумкин.

Мазкур савол билан Туркистон вилоят таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ардақ Сидиқовага мурожаат қилиб, масалага ойдинлик киритишини сўрадим.

– Юқорида қайд этилган ҳолатлар қонунда кўрсатилган. Бола ўн кун мобайнида дарсларни сабабсиз қолдирса-ю, ота-она бехабар бўлса, бунга қонунан жавоб беради. Боланинг нима учун дарсларни қолдираётгани, аввало, ўрганилади. Ўқувчиларнинг кечикиши ҳақида айтадиган бўлсак, бунинг учун ота-она жарима тўламайди. Бу, аввало, ўқув жараёни бўлганлиги боис ота-она ва ўқитувчи ўртасидаги ўзаро келишув билан ҳал этиладиган масала. Муаллим бу ҳақда ота-оналарни огоҳлантиради, кундалигига ёзиб юборади, телефон орқали боғланади. Бу масалани ҳал этиш қийин эмас. 

Фарзандларингизнинг ҳуда-беҳуда дарс қолдиришларига бефарқ бўлманг. Ўтган йили давлат таълим буюртмаси яна 20 мингга ошганлигини қайд этиш жоиз. Ўқувчиларнинг мактабга вақтида келиб-кетишини, давоматини кузатиб боришга масъулият билан ёндашиш жоиз. Грантлар сони кўпайганлиги фарзандларимизнинг истиқболли келажаги учун янги имкониятлар яратади.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-04-17, 20:00 61
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.