26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Коннинг ҳам сўрови бор

ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА КОМИССИЯ ТУЗИЛДИ

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида девон мажлиси ўтди. Йиғилишда ер ости бойликларидан ноқонуний фойдаланишни тўхтатиш ва шартнома бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. 

Мажлисда ер ости қазилма бойликларидан фойдаланишни кўзда тутувчи шартномалар бўйича ишларнинг бориши ва ер ости бойликларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш хусусида вилоят табиий захиралар ва табиатдан фойдаланишни созлаш бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Г. Саметова маъруза қилди.

– Вилоят ҳудудида бугунги кунда ҳаммаси бўлиб 190та ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳақидаги шартнома рўйхатга олинган. Шундан, қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича – 38, ер ости сувлари бўйича – 28, кенг тарқалган фойдали қазилмалар бўйича – 124. Шартномаларнинг 10таси текширишга ва 112таси ишлаб чиқаришга берилган. Кенг тарқалган фойдали қазилмалардан тош, шағал, қум, тупроқ, ганч, ош тузи, оҳактош ишлаб чиқарилади. 2018 йили шартнома вазифаларини бажармаган – 69, жорий йилнинг 1 чорагида 29 фойдаланувчига эслатма йўлланиб, 15та шартноманинг кучи йўқотилди. Мураккаб масалалардан бири – дарё соҳилларида, қишлоқ хўжалиги ерларида фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш ҳақидаги хабарларнинг учраётгани.

Прокуратура органлари билан биргаликда, фойдали қазилмалардан ўзбошимчалик билан фойдаланишни тўхтатиш учун вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди давлат идоралари томонидан қўшма минтақавий чора-тадбирлар режаси тайёрланди, – деди Г. Саметова.

Маърузани тинглаган вилоят ҳокими Ўмирзақ Естайули ер ости конларидан фойдаланувчиларнинг шартномаларини пухта, қайта текшириб, вилоят комиссиясини тузишни топширди. Шунингдек, шартнома бандларини бузган ҳар қандай шахс билан тузилган шартнома бекор қилинишини айтиб ўтди.

, 2019-04-17, 20:11 66
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.