26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тулкибош – лолалар макони

ҚОРАТОВ ВА АЛАТОВ БИР-БИРИ БИЛАН ТУТАШГАН ЖОЙДА ЯСТАНГАН ШУБАЙҚИЗИЛ АДИРЛАРИДА АНЪАНАВИЙ “ОҚСУВ-ЖАБАҒЛИ ОЛОВИ, ШУБАЙҚИЗИЛ ЯЛОВИ!” МАВЗУИДА ЛОЛА ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ.

Туркистон вилояти, Тулкибош тумани, Шубайқизил адири мамлакатимизнинг “Қизил китоби”га киритилган Грейг лоласи ўсадиган ҳудуд. Бу лола Қазиғурт, Тўлебий, Байдибек туманларидаги тоғли минтақаларда учрайди. Йилига фақат 10-16 кунгина очиладиган лола янгиланиш фаслида 15-20 гектар майдон қизил гиламдай ястаниб, кўзни қувонтириб, Она Табиат чиройига чирой қўшади. 

2018 йилдан бошлаб Она Табиатимизнинг гўзал инъомларидан бири бўлмиш лолани асраб-авайлаб, кейинги авлодларга етказиш мақсадида “Оқсув-Жабағли олови, Шубайқизил ялови!” лола фестивалини ўтказиш Туркистон минтақасида анъанага айланган.

Мазкур тадбирда дастлаб сўз олган Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Малик Ўтарбаев йиғилганларни бу йилги фестивалнинг очилиши билан табриклади.

– Элбошимиз Нурсултан Назарбаев “Буюк Даштнинг етти қирраси” дастурий мақоласида Қозоғистон олма ва лоланинг Ватани эканини айтиб ўтган эди. Ҳатто, лоланинг Қозоқ даласидан Европа мамлакатларига Буюк Ипак йўли орқали олиб кетилгани ҳақида маълумот ҳам бор. Бу – биз учун фахр, шу билан бирга катта жавобгарлик. Бугунги тадбирнинг мақсади – атроф-муҳитни, шунингдек, лолани муҳофаза қилишга чақириш, “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида туғилиб ўсган ерни гуллатиш, туризм ва тарихий жойларни тарғиб қилиш йўналишидаги вазифаларни бажаришдан иборат. Шундай экан, гўзаллик тимсоли бўлган лолаларимиз мангу яшнаб, Туркистон вилояти гуллайверсин!, – деди Малик Нуржанули.

Машҳур ёзувчи, “Алаш” мукофотининг соҳиби Мархабат Байғут Шубайқизил адирларини сақлаб қолиш, алоҳида муҳофаза қилиш кераклигини айтди. Аҳолига лолани узиб, увол қилмасликни эслатиб ўтди.

Анъанавий тадбир давомида “Шубайқизил – лоланинг Ватани” мавзуида саҳна кўриниши ва “Оқсув-Жабағли олови, Шубайқизил ялови!” мусиқий-хореографик композицияси намойиш этилди.

Фестивалда “Чиройлигим, Шубайқизилим” мавзуида ёш қаламкашлар ва бастакорларнинг танлови янги шаклда ўтказилди. Тадбир давомида танлов ғолиблари тақдирланди.

Шунингдек, унда табиатни муҳофаза қилувчиларнинг “Буюк Дашт шиори – Лола фестивали” намойиши ўтказилиб, “Табиат посбонлари” мавзуида вилоят ҳудудидаги давлат қўриқхоналарининг кўргазмаси уюштирилди. Шу билан бирга йиғилганлар вилоят рассомларининг “Лола саройи” кўргазмасини томоша қилдилар. Тадбир “Шубайқизил” адиридаги умумхалқ сайлига уланиб кетди.

С. ИСАМАТОВ суратлари, 2019-04-19, 20:49 111
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.