26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
''Сергек'' – хавфсизлик учун керак

Ўтган йилдан бошлаб шаҳримиз ав­тойўлларида махсус кузатув ус­ку­налари ўрнатила бошлади. Йўллардаги ҳаракатни тўрт томондан ку­затади­ган мазкур мослама халқ орасида фақат жарималарни ундириш учун ўр­натиляпти, деган фикрлар ҳам кенг тарқалди. Бироқ, кейинроқ куза­тув­нинг бундай усули хавфсизлик йўли­даги муҳим қадам эканлигини тушу­ниб етишди. Бу йўналишда қандай ишлар олиб борилаётганини би­лиш мақ­садида Шимкент шаҳар рақам­лаш­тириш бошқармаси бошлиғи Айнур Юсупова билан учрашиб, мусоҳаба ол­дим. 

Дастлабки танишувимданоқ Ай­нур­нинг Қазиғурт тумани Турбат қишлоғи­дан эканлигини, ўзбек тилида равон сўз­ларини эшитиб, янада хур­санд бўлдим. Унинг «газетангизни қиш­лоғимиздаги деярли ҳар бир хонадонида мутолаа қи­лишади» деган гапи мусо­ҳабамизнинг кўтаринки кайфиятда бошланишига замин яратди.

Айнур Абдуахас қизининг айти­шича, 2018 йилнинг август ойидан мамла­ка­­тимизнинг учинчи мегаполиси ҳо­ким­­­лиги ҳамда «Коркем Телеком» МЧБ ўртасида тузилган ҳамкорлик мемо­ран­думи асосида Шимкентда «Сергек» фо­товидеокузатув мажмуаларини ўрна­тиш бошланган. Жорий йилнинг ян­варидан  бери уларнинг автойўллардаги вазиятга қанчалик таъсир кўрсатиши текши­рилди. Йил бошидан 5 апрелга қадар шаҳар автойўлларида 15 243та қоидабузарлик рўйхатга олинди. 

Уларни пулга чаққанда 261 млн. тенге давлат хазинасига тушган бўларди. Бироқ тартиббузарликлар қайд этил­са­да, ҳайдовчилардан жарима унди­рилмади. 5 апрелдан бошлаб кузатув мосламалари қайд этган қоидабузарликлар учун маъму­­рий жарималар солина бошлади.

– Айнур Абдуахас қизи, «Сергек» фотовидеокузатув тизими қошида махсус бел­гилар ўрнатилмаган-ку, шун­дай бўлса-да, жарима солина­верадими?

– Йўл ҳаракати қоидаларида кў­чаларда транспорт воситалари учун белгиланган тезлик кўр­саткичлари бор. Демак, ҳайдов­чилар шунга асо­сан, қоидани бузмасликлари керак. Кузатув камераларининг яхши томони, улар тўрт томондан тасвирга олади. Камера ишлаётганини кўрсатадиган махсус белгининг ҳам ҳожати йўқ. Зеро, ҳайдовчи ЙҲҚни бундай ускуна ўрна­тилиш-ўрнатилмаслигидан қатъи­на­зар бузмаслиги керак. Камера эса ўз навбатида ҳайдовчиларимизни ҳушёр­ликка чорлайди. Бундай мосламалар, ҳозирча, фақат Шимкентда жами 30та ускуна ўрнатилган. Агар унинг ҳар бири ёнига белги қўядиган бўлсак, йўлда бўш жойнинг ўзи қолмайди-ку.

– “Сергек” камералари қандай қои­­­­­да­­­бузарлик фактларини рўйхатга олади?

– Улар тезликни ошириш, чорраҳада қизил чироқ ёнганда тўхташ чизиғини босиш ва қўш чизиқни кесиб ўтиш факт­ларини қайд этади. Ҳайдовчининг хавф­сизлик камарини таққан-тақмаган­лигини у кузатмайди, буни чорраҳадаги махсус ка­мералар тасвирга оляпти. Ускуна транс­­портнинг 50 метрдан 100 метргача ҳа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ра­­кат тезлигини сеза олади.

– Жарималар ҳақидаги билдириш қанча вақт ичида нақлиёт соҳибига етказилади, қандай усулда хабар бери­лади? Уни тўлашда ҳайдовчиларга имтиёзлар борми?

– Қоидабузарлик даражасини про­цессинг маркази мутахассислари аниқ­лашади, сўнг маъмурий ҳуқуқбу­зар­ликларнинг ягона рўйхатига кири­тилгач, “ҚазПошта”га юборилади. Баённома почта орқали ҳайдовчи манзилига ет­казилади. Смс-хабарлар юборилиши ҳам мумкин. Жарималар бир неча усул билан тўланади. Биринчиси ва энг қулайи: тўлов терминаллари орқали, “ҚазПошта” бўлимлари, e-gov портали, иккинчи дара­жали банклар орқали тўланади. Агар жарима бир ҳафта мобайнида тўлан­са, унинг  50 фоизи олинади, агар 7 кун­дан ўтиб тўласангиз, белгиланган жарима миқдорини тўлиқ тўлашингизга тўғри келади. Агар 30 кун ичида ҳам тўла­масангиз, сизнинг ишингиз ҳудудий суд ижрочилари палатасига йўлланади. Улар ижрони бошлаб, қарор чиқаришгач, ҳатто кўчмас мулкни ҳибсга олишлари мумкин.

– Шаҳримизнинг баъзи ҳудуд­ларида “Сергек” ускуна­ларининг ёқиб юборил­ганлиги тўғрисида ха­бар тарқалганди. Уларнинг  тақди­ри нима бўлди?

– Шимкентнинг 3та ҳудудида мазкур ускуналар ёндириб юборилганлиги қайд этилди. Афсуски, безорилар аниқ­лангани йўқ. Ваҳоланки, бошқа  даҳа­ларда истиқомат қиладиганлар ша­ҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб, тезликни қайд этадиган ускуналар ўрнатишимизни сўрашяпти. Демак, аҳоли “Сергек”нинг ҳайдовчиларни ҳушёрликка чорлаб, йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ)ни камайтиришига ишонч ҳосил қилишди. Бу чора ҳайдов­чиларнинг ҳамёнини "бўшатиш" ниятида эмас, аксинча, шаҳримиз кўчаларида хавфсизликни таъминлаш ва ЙТҲни камайтириш мақсадида амалга оширил­­­моқда.

– Ҳар қандай ташаббус эзгуликка йўл­дош бўлсин. Суҳбатингиз учун раҳ­­мат!

 

ҚР Бош прокуратураси ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисоб қўмитасининг маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 8 ойи мобайнида Қозоғистонда 10587та ЙТҲ рўйхатга олинган. Улар туфайли 15140 киши жабрланиб, 1198 нафари ҳаётдан кўз юмган. Автомашина ғилдириклари остида вафот этганларнинг аксарияти 5дан 14 ёшгача бўлган болалардир. 

Астана ва Алмати шаҳарларида “Сергек”  бўйича иш таж­рибаси мавжуд. Ушбу камералар туфайли ЙТҲ сони  сезиларли равишда озайган. Камералар ўрнатилганидан буён бундай ҳодисалар 22 фоиз, жабрланганлар  сони 21 фоиз, ҳалок бўлганлар 50 фоизга камайган. Ўтган йили Шимкентда 369та ЙТҲ рўйхатга олинса, жорий йилнинг уч ойи мобайнида эса 76таси содир этилди.

М. САЪДУЛЛАЕВА суҳбатлашди, 2019-04-22, 20:06 62
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.