26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фахрийларга эҳтиром

“Nur Otan” партиясининг “Фахрийларни ардоқлайлик!” партиявий лойиҳаси доирасида УВУ фахрийлари номидаги кўчаларни тозалиги, ёдгорликларни тартибга келтириш, хонадонларига бориб кўмаклашиш ишлари юритиляпти. Кентов шаҳрида ҳам ушбу партиявий лойиҳа доирасида кўплаб ишлар бажарилмоқда.

“Nur Otan” партияси Кентов шаҳар филиалининг ташаббуси билан шаҳар ёшлари С. Қўжанов номли истироҳат боғидаги “Мотамсаро она” ҳайкали, “Кончилар” боғи, Д. Қўнаев шоҳкўчасида тозалаш ишларини олиб боришди.

Ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этган ёшлар хиёбонларни бегона ўтлардан тозалаб, гул экишга мўлжалланган жойларни ҳозирлашди.

Тадбир доирасида шаҳар фахрийлар кенгашининг раиси И. Жумабаев Ватанни ҳимоя қилган инсонларни авайлаш ҳар бир ўғил-қизнинг бурчи эканлигини айтса, мазкур партия Кентов шаҳар филиали раисининг ўринбосари С. Асилбеков “Фахрийларни ардоқлайлик!” партиявий лойиҳаси билан таништирди.

– Бош мақсад – фахрийларга кўмак кўрсатиш ва эзгу тадбир орқали ёшларда элпарварликни шакллантиришдир. Бундай тадбирларни фақат лойиҳа асосида эмас, доимо ўтказиб туришни ният қилганмиз.

Айни пайтда Кентов шаҳри бўйича 10 нафар УВУ иштирокчиси, 800дан зиёд меҳнат фахрийси бор. Ёшлар эса 50 мингдан зиёд. Тўнғич авлоднинг мардлигини, ёш авлодга етказиш ва юртини ҳимоя қилган қаҳрамонларининг исмларини улуғлашда ёшлар доим собит.

– Биз бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб турамиз. Шаҳардаги ҳар бир таълим маскани фахрийлар билан алоқа ўрнатган. Яъни, аҳволини билиб, қўлдан келган ёрдамини кўрсатиб келади. Шифохона билан биргаликда уюштириладиган “Фахрий соғлиги” номли акцияда уларнинг қон босимларини ўлчаб, соғлигини назорат қиламиз. Бундан ташқари, ёшларимиз кексаларнинг хонадонларини тозалаб, сув, ўтинларини тайёрлаб, уй ишларида ёрдамлашадилар, – дейди шаҳар ёшлар имконият марказининг директори Қ. Бекметов.

Ёшлар Қарноқ қишлоғида истиқомат қилувчи УВУ фахрийси Эргаш Солиев ҳамда меҳнат фахрийси Анорбой Абдусодиқовнинг хонадонига бориб, аҳвол сўрашди. Совғалар топшириб, эсдаликларини тинглашди. “Юртимизда уруш бўлмасин”, деган кексалар ёшларга эзгу ниятларини изҳор этишди. Ёшлар ҳам ўз навбатида уларнинг дуосини олишди.

Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2019-04-22, 20:09 70
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.