26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Навоий – шарқ юлдузи

Нур-Султан шаҳридаги Дўстлик уйида Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари, ҚР Президенти Маъмурияти ҳузуридаги Қозоғистон халқи Ассамблеяси котибиятининг мудири Жансейит Туймебаев иштирокида Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан “Шарқ юлдузи – Навоий” мавзуида халқаро адабий кеча ўтди.  Унда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев, ҚР Парламенти Мажлиси депутати Саутбек Абдирахманов, навоийшунос, таниқли ёзувчи ва шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, жамоат арбоби, фалсафа фанлари доктори, профессор Муҳаммадали Аҳмедов, Алишер Навоий ижодини қозоқ тилига таржима қилган Давлат мукофоти лауреати, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, таниқли оқин ва ёзувчи Несипбек Айтули, “Шарқ юлдузи – Навоий” ифодали ўқиш мусобақасининг иштирокчилари ва бошқалар қатнашдилар. 

Тадбирни очган Ж. Туймебаев, шарқдан етишиб чиққан қатор машҳур инсонлар – Ҳофиз, Фирдавсий, Рудакий, Низомий, Умар Хайём, Саъдий, Жалоллиддин Румий, Носир Хисрав, Жомий ҳамда Навоийлар фахр билан тилга олинишини яширмади. Шунингдек, Абай буюк шахснинг ижодхонасига чуқур шўнғиган бўлса, Мухтар Ауезов, Есмағамбет Исмайилов, Рахманқул Бердибаев каби етук олимлар унинг бебаҳо меросининг оммалаштирилишига муносиб ҳисса қўшганларини маълум қилди. Оқин Несипбек Айтули Алишер Навоий ғазалларини қозоқ тилига таржима қилиб, танланган асарлар тўпламини чиқарганини, ҚозМУ шарқшунослик факультетида фаолият юритган йиллари профессор Ўтеген Кумисбаев Навоий ғазаллари ва Абай ижодиётининг ўхшаш томонларини тарғиб қилиб, бир қанча илмий асарлар ёзганини ёдга олди.

 – Қозоғистон ва Ўзбекистонни анча йиллардан бери дўстлик ришталари боғлаб туради. Биз – тарихимиз, тилимиз, динимиз бир, ҳамжиҳатликда тинч-тотув қўшничилик қилиб келаётган қардош давлатлармиз. 

Ўтган йили – Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида Қозоғистон халқи Ассамблеяси томонидан 200дан зиёд тадбир ўтказилди. Улар орқали икки давлат алоқалари янада яхшиланганини, ўзаро маданий-гуманитар муносабатларни ривожлантиришнинг асосий омилига айлангани ҳам айни ҳақиқат, – деди Жансейит Қансейитули. 

Алишер Навоий XIV асрнинг ўрталари XV асрнинг бошларида ҳаёт кечирган буюк шоир, аллома, мутафаккир, давлат арбоби. Унинг асарлари XV асрнинг ўзида Мовароуннаҳр ҳамда Хуросонгагина эмас, Эрон, Озарбайжон, Шарқий Туркистон, Ҳиндистон, Миср, туркий давлатларга, кейинчалик Европа ва Америка кутубхоналарига тарқалди. 

Тадбир давомида А. Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида видеоролик намойиш этилиб, меҳмонлар “Оналар омонати” ҳунармандлар марказининг кўргазмасини томоша қилдилар. Шунингдек, Дўстлик уйининг мажлислар залида ижодий жамоаларнинг концерт дастури уюштирилди. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-04-22, 20:10 92
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.