26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳамкорликнинг янги қирралари

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Корея Республикасининг Президенти Мун Чже Ин билан учрашди

Ақўрда қароргоҳида расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Президент Мун Чже Иннинг илк давлат ташрифи Қозоғистон-Жанубий Корея орасидаги муҳим сиёсий мулоқот ва иқтисодий ҳаракатларнинг ривожланишига туртки беришини таъкидлади. Қозоғистон Президенти кун тартибидаги барча масалаларга тегишли самарали шартномалар, икки томонлама фойдали қарорлар қабулланишига ишонч билдирди.

– Президент жаноблари, Нур-Султан шаҳрига хуш келибсиз! Биз кеча икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдик. Бу Сизнинг Қозоғистон Республикасига илк давлат сафарингиз. Кеча Сиз Миллий қаҳрамонларингизнинг жасадларини Ватанга қайтаришга бағишланган муҳим тадбирда қатнашдингиз. Шу воқеа муносабати билан табригимни қабул қилсангиз, – деди Давлат раҳбари.

Президент Мун Чже Ин Қозоғистонга давлат сафари билан чақирилиб, илиқ кутиб олингани учун миннатдорчилигини билдирди.

 Унинг айтишича, мазкур сафар жорий йили атаб ўтиладиган Қозоғистон Республикаси ва Корея Республикаси орасидаги стратегик ҳамкорликнинг 10 йиллиги арафасида алоҳида аҳамиятга лойиқ.

– Қозоғистон – Евроосиё материгида тинчлик ўрнатиш ҳамда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган Корея Республикасининг “Янги Шимолий сиёсати” ни юритишдаги асосий ҳамкори. Менинг бу сафарим икки томонлама муносабатларнигина эмас, шунингдек, Корея Республикаси ҳамда Марказий Осиё давлатлари орасидаги кўпқиррали ўзаро ҳаракатларнинг кучайтиришга зўр таъсир кўрсатади, деб умид қиламан, – деди Жанубий Корея Президенти.

Учрашувда томонлар сиёсат, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, икки мамлакатнинг халқаро ташкилотлари доирасидаги ўзаро ҳаракатларини муҳокама қилдилар. 

Akorda.kz, 2019-04-22, 20:17 70
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.