26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қ. Тўқаев давлат тилидан имтиҳон топширди

ҚР Президентлигига номзоднинг давлат тилини эркин ўзлаштиришини аниқлайдиган лингвистика комиссияси раиси Мирзатай Жўлдасбеков “Nur Otan” партияси номидан номзод Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг имтиҳон натижасини эълон қилди.

– Маълумки, “Nur Otan” партияси тавсия қилган номзод Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев бугун икки соат давомида имтиҳон топширди. Биринчи ёзма ишининг мавзуси – “Абай Қўнанбайулининг поэзияси ва насиҳатлари”. Иккинчи матнни ўқиш учун Шерхан Муртазанинг “Мингбулақ” ҳангомалари ва ҳикоялари тўпламини танлаб олди. Учинчиси, унинг ўзига жуда яқин “Ҳозирги Қозоғистоннинг геосиёсати” мавзуи бўлди, – деди Мирзатай Жўлдасбеков.

Унинг айтишича, президентликка номзоддан имтиҳон олишда комиссия аъзолари тўлиқ қатнашиб, ўз фикрларини очиқ айтишган.

– Биринчи иншони ёзганда Абайнинг поэзияси, доно сўзлари, унинг кўпчилик учун аҳамияти тўғрисида бугунги нозодимиз теран мушоҳада қилди. Жуда чиройли иш. Биз ундан бирорта хато топмадик. Шерхан Муртазанинг ҳангомалари ва ҳикоялари тўпламидан учта саҳифани ўқиб берди. “Ҳозирги Қозоғистоннинг геосиёсати” бўйича атрофлича гап юритиб, мазмунли сўзлаб берди. Умуман, лингвистика комиссиямиз берган хулосага кўра, Қасим-Жўмарт Тўқаев давлат тилини тўлиқ, ҳар томонлама ўзлаштирган, – деди комиссия раиси.

 

Akorda.kz, 2019-04-24, 20:01 757
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.