26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ў. Шўкеев: ''Биринчи галда қишлоқларни ободонлаштиришимиз лозим''

Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев иш сафари билан Қазиғурт туманига борди. У даставвал “Аманкелди” МЧБ фаолияти билан танишди.  Хўжаликнинг умумий майдони – 2322 гектарни ташкил этади. Ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари – I,II ва III репродукцияли буғдой нави ва мева-чева маҳсулотлари.

Бу ерда 250 киши доимий иш билан таъминланган. Томчилатиб суғориш усулида 405 гектар май­дондаги мевали дарахтлар пар­­вариш қилинмоқда. Аниқроқ қилиб айтганда, 150 гектарга – олма, 88 гектарга – шафтоли, 31гектарга – гилос, 94 гектарга – олхўри, 25 гек­тарга– ўрик, 17 га – нок, 120 гек­тарга ерга тоифи навли узум экилган.

Сўнг Ўмирзақ Естайули “Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳаси доирасида Қазиғурт туманида амалга ошири­лажак ишларга бағишланган маж­лисда иштирок этди.  

Жорий йилда туманимизда “Қиш­лоқ – эл бешиги” лойиҳасини амал­га оширишга 608 млн. 757 минг тенге ажратилади. Бу маблағ ҳи­собидан мактаблар, марказий фут­бол майдони, болалар боғчаси, маданият уйи, марказий кутубхона таъмирланади, – деди туман ҳок­ими Т. Телғараев.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шў­кеев туман раҳбариятига уш­бу йўналишдаги ишларни жонлан­­тиришни топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-06, 21:03 54
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.