26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кўнгил кўнгилдан сув ичар...

Қозоғистон Республикаси ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги “Ижодкор” адабий бирлашмаси аъзолари ўзбек адабиётининг ёруғ юлдузи Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Андижон вилоятида ўтказилган ижодий кечада иштирок этишди.

Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Тожикистон давлатлари вакиллари иштирокида ўтган халқаро анжуман шоир таваллуд топган Марҳамат туманидаги марҳумнинг қабристонидан бошланди. Қуръон ўқилиб, ўтганларнинг руҳларига дуо қилинди. Сўнгра тадбир иштирокчилари Муҳаммад Юсуф туғилган хонадонга ташриф буюришди. Бу ерда меҳмонларни илиқ кутиб олган шоирнинг оила аъзолари уй-музей билан таништиришди. 

Сўнг, “Шукрона” ресторанида маҳаллий шоирларнинг китоблари ҳамда Абдураҳим Пратов, Соатой Камол қизи, Майсара Сафарова каби бир неча ҳамюртларимиз киритилган “Golden Bridge” (“Олтин кўприк”) номи билан Ҳиндистонда нашр этилган жаҳон антологиясининг тақдимот маросими ўтказилди. “Ижодкор” адабий бирлашмасининг аъзоси Баҳодир Оташ барчани шоир таваллудининг 65 йиллиги билан табриклаб, мамлакатлараро дўстликнинг яққол кўриниши бўлмиш тадбирнинг бардавом бўлишига тилакдош эканини айтди. Тадбир давомида Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан ўтказилган мушоира ғолиблари аниқланиб, мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. 

Марҳаматда ўтган ижодий кечада шоирга бағишланган шеърлари турли тилларда ўқилди. Тадбир якунида 

ҳамюртимиз Майсара Сафарова шоир қаламига мансуб энг машҳур шеъри “Лолақизғалдоқ”ни қозоқ тилида ўқиб, ижодкорларнинг олқишига сазовор бўлди. 

Ўзбекистондаги Қозоғистон йили икки эл дўстлигини янада мустаҳкамлаш, адабиёт, маданият, спорт, илм-фан ва бошқа соҳаларда тажриба алмашиш учун кенг имкониятдир. 

Ўзбек-қозоқ дўстлиги расмий белгиланган бир йил давомидагина эмас, абадий давом этсин!

Майсара АБУТОЛИБ ҚИЗИ, 2019-05-08, 20:40 65
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.