26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мардлар номи барҳаёт

Туркистон шаҳридаги марказий «Женис» истироҳат боғида Буюк Ғалабанинг 74 йиллиги муносабати би­лан «Мардлар номи мангу ёдимизда» тантанали тад­­бири ўтди. Унинг иштирокчилари учун қўйилган ўрин­­­диқларнинг биринчи қаторида саноқлигина қолган уруш фахрийларининг савлат тўкиб ўтиришлари тад­бирга алоҳида файз бағишлади. 

Уруш жанггоҳларида қаҳрамонларча ҳалок бўлган аскарлар бир дақиқалик сукунат билан ёдга олинди.

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев вилоят фахрийлар кенгаши раиси Ж. Мауленқулов билан биргаликда. “Номаълум аскар” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйдилар. 

Ўз табрик нутқида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев мам­­­­­­­­­­лакатимиздан уруш йил­­­ларида жами 1 млн 200 минг ас­кар фронт­га сафарбар этил­­­­­­­­­­ганли­­­­­­гини, улар Ватан олди­даги бурч­­­ларини ёруғ юз билан адо этиб, Ғалаба кунини яқинлаш­тиришга муносиб ҳисса қўшган­ликларини таъкидлади. 

– ҚР Тўнғич Президенти Нур­султан Назарбаев «Бизнинг фахрийларга кўрсатаётган ҳур­­­матимиз уларнинг мардлигига мувофиқ ва муносиб бўлиши даркор», – деган эди. Уруш ва фронторти фах­­­­­­рийларини, Туркистон вило­­яти­нинг бутун аҳолисини 9 май – Ғала­ба байрами билан таб­рик­­­­лай­­ман! Фахрийларимиз омон, ёш­­­­­ларимиз Ватанга содиқ бў­лиш­­син! Хонадонларингизга файз-барака, ишларингизга омад тилайман, – деди вило­­­­­­­­­­­ят ҳокими Ўмирзақ Ес­тайули. Тантанага ташриф бу­юрган юзлаб фахрли меҳмонлар ва ёшларни вилоят фах­­­­­­рий­лар кенгаши раиси Ж. Ма­у­­ленқулов ҳам муборакбод этиб, давлатимиз томонидан уруш фахрийларига кўрса­ти­лаётган моддий ёрдам ҳам­да қўллов учун самимий мин­натдорчилигини билдирди, ул­кан қурилиш майдонига ай­­ланган Туркистон шаҳри аҳо­лисига «бунёдкорлик фронти»да омад тилади. 

Туркистон шаҳар маданият бўлими санъаткорлари ҳамда мусиқали драма театри хо­дим­лари биргаликда тайёр­лаган саҳна кў­ринишлари, УВУ давридаги маш­ҳур қўшиқлар ижроси бар­­ча­га маъқул ва манзур бўл­ди. 

Тадбир иштирокчилари маз­мунга бой концерт дастурини гулдурос қарсаклар билан ол­қишлаб турдилар. 

Улуғ Ватан уруши йилларида вилоятимиздан фронтга 140 мингдан зиёд ҳамюртларимиз отланган. Улардан 70 мингдан зиёди қадрдон юртига Ғала­ба билан қайтиб келди. Вило­я­тимиздан кетган 51 нафар ҳам­­­юртимиз мардлиги учун – Со­­­вет Иттифоқи Қаҳрамони ун­вонига, биттаси Халқ қаҳра­мони ва 8 нафари уччала да­ра­жали «Шуҳрат» ордени соҳи­­би бўлди. Айни пайтда вилоятимизда 63 нафар Улуғ Ватан уруши фах­­­­рийси 9445 фронторти меҳ­­­­­­наткаши ҳамда 521 нафар Улуғ Ватан уруши фахрийларига тенг­­­­­­лаштирилган фуқаро ис­ти­қо­­­­­­­­мат қилади. 

Суратларда: тадбирдан лав­ҳалар.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-05-14, 12:54 45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.