26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Аниқлик киритилса...

1963 йили туғилганман. Кентовда истиқомат қиламан. “Егемен Қазақстан” (29 март 2019 йил) газетасида ҳамда вилоят газеталарида “Ижтимоий ёрдам” деб номланган саҳифасида давлат томонидан кўрсатиладиган доимий кўмак турлари ҳақидаги саволларга жавоблар ҳамда инфографика усулидаги маълумотлар эълон қилинган бўлиб, уларда 5 болали аёлларга “Ана данқы” (“Оналик шуҳрати”) нишони берилиб, уларга ой сайин 16 160 тенгедан тўланиши айтилган. Мен ҳам беш фарзанднинг онасиман, бироқ бизга бу нишон берилмаган, давлат томонидан 16 160 тенге ҳам олмаймиз. Газеталарда чоп этилган маълумот, наҳотки нотўғри бўлса?

Маълумот олиш учун шаҳар, туман, вилоят бандлик ва ижтимоий муҳофаза бошқармаларига, АХКМга мурожаат қилдим. Улар ўз навбатида бу маълумотлар хато ёзилган, бизда бундай нишон йўқ ва бунинг учун ҳақ тўланмайди, деб жавоб беришди. Нима учун бошқа маълумотлар тўғри бўлади-ю, айнан беш фарзандли оналарга мўлжалланган ижтимоий ёрдам берилмаслиги керак? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

Мақсуда АБДУАКИМОВА. Кентов шаҳри.

Кўп болали ва кам таъминланган оилаларни ҳозирги кунда қизиқтираётган долзарб масалалардан бири – давлат томонидан берилаётган ижтимоий ёрдамдир. ҚР Президенти Қ. Тўқаев кам таъминланган фуқаролар ва кўп болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш механизмларини такомиллаштиришни кўзлайдиган “Қозоғистон Республикасининг махсус иқтисодий ва индустриявий минтақалари, сармояларни жалб этиш, экспортни ривожлантириш ва илгарилатиш, шунингдек ижтимоий таъминот масалалари бўйича баъзи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида” Қонунини имзолади. Жорий йил апрелидан бошлаб кўрсатиладиган МИЁ миқдори яшаш минимумининг 50 фоизидан 70 фоизигача ўсиб, 20 789 тенгени ташкил этди. Агар аввал манзилли ёрдамнинг ўртача миқдори оиланинг ҳар бир аъзосига чаққанда 4834 тенгени ташкил этса, жорий йил апрелидан бошлаб ҳар бир болага 20 789 тенге тўланиши айтилди. Қабул қилинган чоралар натижасида бундай ёрдам пулини олувчилар сони 571,6 мингдан 830 мингдан кўпроққа етиши кутиляпти. Мамлакатимизнинг учинчи мегаполисида ҳам бундай ёрдам бериш бошланди.

Бизга мурожаат қилган муштарийимиз билан телефон орқали боғланганимизда, айни дамда мактабда фаолият юритаётганини ва фарзандларининг кенжаси олий ўқув юртини тамомлаганини айтди. “Егемен Қазақстан” ҳамда “Казахстанская правда” газеталарида чоп этилган “МИЁ: 10 савол – 10 жавоб” мақоласида кўп болали оилаларни қўллаш чоралари хусусидаги саволга шундай жавоб берилган: “Алтын алқа” ва “Күміс алқа” нишонлари билан тақдирланган кўп болали оналар ёки авваллари “Қаҳрамон она” нишонини олган, I ва II даражали “Ана даңқы” (“Оналик шуҳрати”) орденлари билан тақдирланганларга ой сайин 16 160 тенге миқдоридаги ойлик давлат нафақаси тўлаб келиняпти. Бугунги кунда бундай фахрий унвонга 235 минг она эга”, деб қайд этилган, бу ерда гап беш фарзандли оналар хусусида эмаслигини таъкидлаш жоиз.

Яқинда муштарийимиз ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳам электрон почта орқали хат йўллабди. Мактубда эса, юқорида қайд этилган қонунчиликка киритилган ўзгартишларга мувофиқ оила даромади унинг ҳар бир аъзосига чақиб ҳисоблаганда 20789 тенгени ташкил этиши, бу кўрсаткичдан ошган ҳолда эса бундай тўловлар тўланмаслиги айтилиб, бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси (бўлими)га мурожаат қилишни маслаҳат беришган. Биз эса ўз навбатида, Шимкент шаҳар ҳокимлиги бандлик ва ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармасининг оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими раҳбари Сундет Сейитовга шу савол билан мурожаат қилдик.

– Айни дамда кам таъминланган ва кўп болали оилаларга ижтимоий ёрдам бериш кун тартибидаги долзарб масала бўлиб турибди. Бизга савол йўллаётган ҳамюртимиз эса набирали, беш бола кўрганлиги боис 53 ёшида нафақага чиққан онахон. Беш фарзанд кўрган оналарга кўкрак нишони берилиши ва 16 160 тенгедан нафақа олиниши тўғрисида меъёрий ҳужжатлар йўқ. Ҳозир биз кўп болали ва кам таъминланган оилаларга эътибор қаратяпмиз. Таъкидлаш жоизки, уларнинг аксарияти ҳозирги кунда ёш оилалар эканлигини унутмаслик керак. Авваллари ҳам бундай нишон беш болали оналарга берилмаган, – дейди С. Сундетов. 

Мутасадди ташкилотларда бу борада юқори идоралардан буйруқлар йўқлиги, бундай янги талабларнинг ҳали жорий этилмаганлиги туфайли ушбу масалага ойдинлик киритилишига умид қиламиз.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-05-16, 12:04 55
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.