26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда миграция маркази очилди

“Фуқароларга мўлжалланган ҳукумат” давлат корпорацияси ҚР ИИВ билан ҳамкорликда, Туркистон шаҳрида аҳолига миграция хизматини кўрсатиш марказини тантанали равишда очди.

Эндиликда меҳнат муҳожирлари давлат хизматларини аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари андазаларига мувофиқ “ягона дарча” қоидаси бўйича ола оладилар. Бу мамлакатимиздаги миграцияга оид хизматларни кўрсатадиган ўн бешинчи марказдир.

Янги марказнинг очилиш маросимида Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, “Фуқароларга мўлжалланган ҳукумат” давлат корпорацияси раисининг ўринбосари Биржан Жунисов, корпорациянинг Туркистон вилоят филиали директори Ержан Женисбеков, вилоят полиция департаментининг раҳбари Қайрат Далбеков қатнашдилар.

 Б. Жунисов марказнинг очилиши билан табриклаб, унинг мақсад ва вазифаларини атрофлича тушунтириб ўтди. 

– Илгари хорижликлар ишлашга рухсат олиш учун бир неча кунлаб турли идораларни оралашга мажбур эди. Энди эса улар шахсий мувофиқлаштириш рақами(ИИН)ни олиш, солиқ тўлаш, тиббий текширувдан, дактилоскопиядан ўтиш, суғурта маълумотига эришиш каби ҳужжатларни бир жойда, бир соат ичида расмийлаштириш имкониятига эга бўлди.

Давлат хизматлари белгиланган вақт регламентига мувофиқ элек­­­­­трон навбат орқали махсус жиҳоз­ланган иш жойларида амалга оширилади. Бу муҳожирларгагина эмас, иш берувчига ҳам жуда қулай. Янги ДАХКМ иш жараёнини енгиллатибгина қолмай, уюшган жиноятчилик ҳаракатларининг ол­дини олишга ҳам ёрдам беради.

Жорий йилнинг февраль ойи­дан бошлаб “Фуқароларга мўл­жалланган ҳукумат” давлат корпо­рациясининг миграция АХКМ орқали кўрсатиладиган хизматлари бе­­­­­­­­­ками кўст бўлди. Эндиликда Қозо­ғистон Республикасига вақ­тин­ча келадиган чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар миграция хизматлари марказига тўғридан тўғри мурожаат қила оладилар. Бун­га қадар ушбу хизмат фақат ҚР ИИВ Миграция қўмитаси томо­ни­дангина кўрсатилар эди.

Эндиликда янги хизмат ту­ридан фойдаланиш учун хориж­лик фуқаронинг ёнида қуйидаги ҳужжатлари бўлиши керак. Ма­салан, ҚР ҳудудига киришга визаси бор хорижлик ёки фуқаролиги йўқ шахснинг шахсини тасдиқлай оладиган ҳужжати, чегарадан ўтгани ҳақида белги қўйилган миграция карточкаси, эркин турда ёзилган илтимоснома.

Бундан ташқари, хизмат олув­­чилар ҚР ҳудудига 6 ойдан кўп­роқ вақтга келадиган бўлса, қў­шимча тўлдирилган 2та манзил маълумотномаси (адресная справ­ка)ни, келиш варақасига тўл­дирил­ган статистик ҳисоб талони ва 3,5х4,5 см. катталигидаги битта су­ратини топширишлари керак. Шунингдек, янгидан қўшилган хиз­матлардан ташқари, бу ерда хо­риж­ликларнинг ишлашига рухсат берадиган ҳужжатни олгач, ҚР ҳу­дудига вақтинча келувчилар шахсий мувофиқлаштириш рақами(ИИН)ни расмийлаштира оладилар. 

Айтганча, Туркистон вилоятида жо­рий йилнинг бошидан буён миграция йўналиши бўйича 36 728та хизмат кўрсатилган. Янги фронт-­­офис Туркистон шаҳри 160-мав­­­­­­­­­­­зе, 209-бинода жойлашган. Идо­ра хизмат олувчиларга душанба – шанба кунлари оралиғида эрта­лабки соат 09.00дан кечки соат 20.00гача хизмат кўрсатади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-16, 12:15 50
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.