26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
''Birge'' умуммиллий акцияси бошланди

Акция доирасида Қо­зоғистон Респуб­ли­ка­­си Президентлигига “Nur Otan” партиясидан кўрсатилган номзод Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев мамлакат аҳолисининг таклиф ва тилакларини ишончли вакиллари орқали йиғади. 

Буни Қозоғистон Республикасининг Прези­­­дентлигига номзод Тўқаевнинг Туркистон вилоят жамоат штаби раиси Уласбек Садибеков маълум қилди.

– Юртимиз фуқароларининг ҳар бир таклифи биз учун муҳим ва “Nur Otan” партия­­­­­­­­сининг назаридан чет­да қол­майди, –  деди У. Сади­бекули.

ОАВ ходимлари томонидан берилган саволлар нати­жа­сида маълум бўлишича, сай­­ловчиларнинг таклиф ва ти­лаклари #birge www.to­­qaev 2019.kz сайтида, иж­тимоий тармоқларда (Facebook, Ins­tagram, Twitter) #Birge хэш­теги орқали йиғилади.

Брифинг давомида акция доирасида ишончли вакиллар сайловчиларнинг таклиф ва тилакларини номзоднинг ви­лоят, туман, шаҳарлардаги мах­­сус қабулхонаси орқали, сай­­ёр тарғибот  гуруҳларининг иш­­лари бўйича, “Эшикдан эшик­­ка” акцияси доирасида ҳам­да сайловчилар билан уч­рашувларда партия фаоллари орқали махсус варақаларда йиғадилар.

Натижада, барча таклиф, тилаклар таҳлил қилиниб, Қо­зо­­­­ғистон Республикаси Пре­­зидентлигига “Nur Otan” партия­сидан тушган номзод Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаевнинг сайловолди дастурларидаги муҳим йўналишларни амалга оши­ришда эътиборга олинади.

Мазкур акция 13 май ва 7 июнь оралиғида ўтказилади. Тадбир сўнгида Уласбек Са­дибекули Туркистон вилояти аҳлини “BIRGE” умуммиллий акциясида фаол қатнашишга чақирди.

Акция Туркистон шаҳри мар­казидаги нуфузли савдо нуқ­талари олдида уюштирилади.  

М. САФАРОВА, 2019-05-16, 12:19 34
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.