26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими Буюкбританиянинг Қозоғистондаги элчиси билан учрашди

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ва Майкл Гиффорд  туризм ва ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик ҳа­қи­да фикр алмашишди. Мин­­­­­­тақа раҳбари меҳмонни янги вилоят марказини ривож­лан­­­­­­­тириш режаси билан та­ништирди.

– Элбоши Н. Назарбаевнинг та­шаббуси билан янги Туркистон ви­лояти ташкил этилиб, қадимий Туркистон шаҳри унинг маркази бўлиб тасдиқланди. Бугунги кун­да барча Туркий халқларнинг маънавий пойтахти саналадиган Туркистон шаҳрининг иккинчи ҳаё­ти бошланди. Яссавий мақ­ба­­­раси сайёҳлар учун “Маънавий марказ” сифатида қай­тадан шакл­лан­тирилади. Бундан ташқари, “Маъмурий-тадбиркорлик маркази” қад ростлайди. Шаҳарнинг дунёвий алоқаларни кучайтириш учун темир йўл, ҳаво йўллари жа­­­­­­­­дал ривожланади. Келаси йили янги аэропорт қурилади. Ке­ла­жакда Самарқанд–Бухоро–Тур­кистон сайёҳлик йўналишини шакл­лантириш мўлжалланмоқда, – деди Ўмирзақ Естайули.

Вилоят раҳбари минтақанинг сармоявий жозибадорлигига ҳам тўхталиб ўтди.

Ўз навбатида Буюкбритания элчиси Майкл Гиффорд Туркистон шаҳрида Амир Темур даврида қурилган Яссавий мақбарасининг тарихий аҳамиятини таъкидлади.

– Мақбара ЮНЕСКО рўйхатига кир­ган Ўрта Осиёдаги бебаҳо гав­­ҳарлардан бири. Шунинг ўзи жа­ҳон сайёҳларида қизиқиш уйғотади. Келгусида бизнинг сайёҳлик ком­па­нияларимиз ҳамкорлик қилишга тайёр. Шунингдек, қишлоқ хўжа­лиги соҳасида ҳам янги техно­логия­ларни жорий этишга доир шартномалар имзоланади, – деди элчи.

Учрашув якунида вилоят ҳокими хорижлик меҳмонни Туркистон шаҳрига қилган илк саёҳати билан табриклаб, унга эҳтиром кўрсатди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-16, 12:21 45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.