26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
''Туркистон тўрида''

Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий номли Халқаро қозоқ-турк университетида “Туркистон тўрида” мунозара кечаси ўтказилди. “Маънавий янгиланиш” дастури дои­расида ўтган тадбирда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, машҳур шоир-ёзувчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. 

Мазкур мунозара кечасини ўтказишдан мақсад – Туркистоннинг маданияти, тарихи, буюк келажаги ҳақида фикр-мулоҳаза ва ғояларни билдириш.

Тадбирни халқаро “Алаш” мукофоти соҳиби, ёзувчи Мархабат Байғут олиб борди.

Тадбирни очган минтақа раҳбари Ўмирзақ Естайули барча қалам соҳибларига ташрифлари учун миннатдорчилик изҳор этди.

– Жанубий Қозоғистон вилоятига ҳоким бўлган йил­­ларим ушбу шаклдаги уч­рашувни ташкил­лаш­ти­риш­ни ўйлаб қўйган эдим. Бугун фур­сати келди. Мазкур кеча бар­чангизда катта таассурот қолдирди, деган умиддаман. Бугун Туркистоннинг янги дав­ри бошланди. Элбошининг қўллови туфайли бунёдкорлик ишларини уюшқоқлик билан юритмоқдамиз. Шу билан бир қаторда ўз маданият ва маъна­виятимизни ҳам ривож­лан­­­­ти­ришимиз лозим, – деди Ў. Ес­тайули. 

“Туркистон тўрида” лойи­ҳаси­нинг илк меҳмонлари дав­лат мукофотлари ном­зодлари, бу­гунги қозоқ адабиётининг на­мояндалари – Тўлен Абдик ҳамда Нурлан Ўразалин, шу­нингдек, машҳур ёзувчи, кино­драматург Смағул Елубай бўлдилар.

Ёзувчилар туркистонлик­ларга вилоят мақомини ол­ган тарихий шаҳар ҳа­қи­даги эсдаликлари, унинг ўт­миши бугуни ва келажаги ҳақида гапириб, маъна­вий пойтахтнинг бир ёшга тўлиши билан таб­рик­ла­дилар. Меҳмонлар тад­бир иш­тирокчиларининг савол­ларига жавоб беришди. 

Вилоятимизга машҳур шо­ир, қозоқ адабиётининг эр­каси Ханбиби Есенқара қизи вилоят ҳокими Ўмирзақ Естайулига ўз қаламига ман­суб ўн жилдлик китобни тақ­дим этди. Кеча давомида мин­тақа раҳбари меҳмонлар киф­тига чопон ёпиб, тадбирни хулосалади.

Туркистон – номи тарих са­ҳифаларига зарҳал ҳарф­лар билан ёзилган қадимий шаҳардир. Маҳаллий аҳоли “Туркистоннинг тупроғини турт­­санг – тарих” дея ғурур­ланиб айтишади. Ушбу кўҳ­на ша­ҳарнинг вилоят мақо­мига эга бўлганига бир йил тўлишига саноқли кунлар қолди. Му­нозара кечасининг барча иш­тирокчилари бу кунни ин­тиқлик билан кутаётган ма­даният, миллат, адабиёт жон­куярларидир. 

Бу каби мароқ­ли суҳбат, мазмунли учра­шувларни эн­диликда ҳар ойда ўтказиш режа­ланмоқда. Уларга Мухтар Шаханов, Мурат Ауезов, Аким Тарази, Улиқбек Есдаулет, Есенғали Раушанов, Мам­бет Қўйгелдиев, Мирзатай Жўлдасбеков, Ўлжас Су­лей­менов, Берик Абдиғалиули, Нуртўре Жусип, Амангелди Айтали, Асқар Жумадилдаев, Асанали Ашимов, Дўсхан Жўл­­жақсинов, Ўрдали Қўни­рат­баев, Жақсилиқ Ушкем­пиров, Дархан Минбай, Жам­бил Артиқбаев, Мирзагелди Кемел, Қанат Ислам ва бош­қаларни таклиф қилиш мўл­жал­ланмоқда. 

Майсара САФАРОВА, 2019-06-17, 10:51 148
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.