26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон: тараққиёт уфқлари

Туркистонда “Муқаддас Туркистон ва туркий оламнинг маънавий янгиланиши” мавзуида илмий-назарий анжуман ўтиб, Элбоши Нурсултан Назарбаев Қирғизистонда ўтган Туркий кенгашнинг VI саммитида тавсия этган “Туркий оламнинг муқаддас жойлари” ҳамда “Туркий оламнинг 100 шахси”ни аниқлаш мақсадида туркшунос-олимлар ҳамда тадқиқотчилар учрашганди.

АҚШ, Туркия, Ҳиндистон, Венгрия, Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қо­зо­ғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва МДҲ бошқа мамлакатларидан кел­­ган делегатлар мулоҳазаларини ўр­­тага ташлаб, умумий фахримиз бўл­ган Ал Форобий, Яссавий, Юнус Эмро, Абай, Низомий, Фузулий, Улуғ­­­­­­­­­­бек, Чингиз Айтматов, Мағжан Жума­­­­­­­­­­­­­­­­­­­баев ва бош­қа шахсларнинг турк дунё­­­­­сидаги ўр­­ни ҳамда ро­ли­­­га тўх­талдилар. На­­тижада Туркистон ви­лояти ҳоким­лиги ҳамда Халқаро Тур­кийлар академияси ўрта­­сида илмий ва ама­лий алоқаларни ри­вожлантириш мақ­­­садида мемо­рандум имзоланди. Келгусида Тур­­­­­кис­тон шаҳрида Халқа­ро Тур­кий­лар академияси тад­қи­қот марка­зининг фаолияти йўлга қў­йи­лади. Туркистонда Туркий олам маркази барпо этилиб, “Туркистон ку­тубхо­наси” туркумида Туркий олам­нинг маънавий мероси ва асарлари қозоқ тилига ўгирилади. Боласоғун, Му­ҳаммад Ҳайдар Дулатий, Маҳмуд Қошғарий, Хожа Аҳмад Яссавий, Мах­тумқули сингари туркийлар учун умумий шахсларнинг мероси тарғиб қилинади. 

Туркистон вилоятини жаҳонга танитиш мақсадида Туркийлар ака­демияси билан бирга ЮНЕСКОнинг штаб-квартирасида махсус тадбир, туризм соҳасида истиқболли юрт­ларда Туркистон кунларини ўтказиш ҳам режаланган. Шунингдек Туркия, Хитой, Япония, Жанубий Корея ва бош­қа қўшни давлатларда Туркистон шаҳри ҳамда вилоятдаги туристик масканлар таништирилади. Вилоя­тимизнинг сайёҳлик салоҳиятини ри­вожлантириш мақсадида “Кўҳна Тур­кистон – янги имкониятлар” халқаро туристик ва сармоявий фо­руми ўт­ди, унда жаҳоннинг 20га яқин мам­лакатидан келган сармоя­дорлар би­лан 1,7 млрд. АҚШ долла­рига тенг мемо­рандумлар тузилди. 

Туркистон шаҳрини туркий олам­­­нинг маънавий марказига айлан­­­­­­тириш ва сайёҳларни жалб этиш мақсадида Туркистон вилоя­тини ижтимоий-иқтисодий ривож­лан­тиришнинг 2024 йилгача бўлган мажмуавий режасига кўра, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси атрофида Ташриф маркази ва очиқ осмон ос­тидаги музей, Тасвирий санъат музейи, амфитеатр, маданий ҳор­диқ масканлари фойдаланишга топши­­­рилади. 

А. АБДУФАТТОҲ, 2019-06-20, 10:52 679
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.