26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ноҳукумат ташкилотларнинг фаолияти янгиланиши зарур

Куни кеча вилоят ҳокимлиги қошидаги ноҳукумат таш­­­­­­­ки­лот­лар билан ўзаро ҳамкор­лик Кенгашининг жорий йил­­­даги биринчи мажлиси ўтди. 

Уни вилоят ички сиёсат бош­қармасининг раҳбари, кенгаш раи­сининг ўринбосари Б. Тажи­баев очиб, олиб борди.

Кун тартибида вилоят банд­ликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бош­қар­маси раҳбарининг ўрин­босари М. Есимова ва Кентов шаҳар ҳокимининг ўринбосари С. Ра­­­­­сул, Сариоғоч туман ички сиё­сат бўлимининг раҳбари А. Қўзибаев, Ўтрор тумани ҳо­ки­мининг ўринбосари П. Жап­пар­қуловларнинг давлат ижти­моий буюртмаси асосида бул­тур­ги ва бу йилги ишларига оид ҳисо­ботлари тингланди.

Дарвоқе, бугунги кунда Тур­кистон вилоятида рўйхатга олин­­­­­­­­ган бирлашмаларнинг умумий сони 121та. Вилоятда рес­пуб­ли­кадаги 6та сиёсий партия (“Nur Otan”, “Ақ жол”, “Ауыл”, “Қо­­­­­­­зо­ғистон Коммунистлар пар­ти­я­си”, “Умуммиллий социал-де­­­мо­кратик партия”, “Бирлик”)нинг филиаллари фаолият юри­тади.

Жорий йилда ижтимоий бу­юртма асосида фуқаролар та­шаббуслари маркази, имко­нияти чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, экология, туризм, дин ва бошқа йўналиш­лардаги ташкилотлар билан қатор ишлар амалга оширилди. Бу, энг аввало, ноҳукумат таш­­­­килотларини қўллаб-қув­ват­­­лашга қаратилган тад­бир­­лар­дир.

Мажлис раиси Б. Тажибаев ”Б­у­гунги кунда фуқаролик жа­мияти фаоллашиб, янги бос­қичга кўтарилмоқда. Бу омил ўз навбатида маҳаллий ижро ҳо­­кимиятининг самарали меҳнат қи­лишига ҳам ўз таъсирини ўт­казади. Айниқса, минтақадаги ижтимоий масалаларнинг ижо­бий ҳал этилиши учун хизмат қилаётган лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун ноҳукумат шўъба­нинг ёрдами ва фаоллиги ўта зарур.

Масалан, кечаги Арис воқеа­сидан кейин талофат кўрган шаҳарни қайта тиклаш, шўъба­ларга бириктирилган фуқаролар билан шартномалар тузиш, уларнинг талаб-истакларини ҳо­кимликка етказиш ва ҳал этилишига эришиш каби иш­лар­да асл фуқаролик жамияти вакиллари эл-юрт орасидан чиқди. Гуманитар ёрдамни тақ­симлаш, тарқатиш юмушла­рида ҳисса қўшган кўнгиллилар меҳнати таҳсинга лойиқ. Халқ ва давлат ўртасида умум­мақ­сад ривожига хизмат қила­ди­ган азаматлар фуқаролик дав­латнинг равнақи ва барқа­рор­лиги учун доимо тайёр. Қи­йин вазиятларда ёрдам бер­ган бундай ташаббуслар ва самарали тизимни келгусида бошқа туманларда ҳам амалга оширишда фойдаланамиз”, деди. 

“Фуқаролик Альянс” ҳуқуқий шахсларнинг бирлашган Ас­со­­­­­­­­­­­­­­­ци­ацияси раиси Ш. Жа­мал­­­­­бекули ноҳукумат ташки­лот­ларга ёрдам берадиган фу­қаролик марказни тузиш ва ривожлантириш лойиҳасини мукаммаллаштиришни айтса, “Береке” ЖБ раисаси Р. Абдул­лаева, “Эко Атамекен” ЖБ раисаси Г. Ниязова, “Жалын” ЖБ раиси К. Керимбеков, “Со­юз Чернобыль” ЖБ раиси Б. Ашир­баевлар ноҳукумат шўъба­даги фаолларни ўқитиш, рағбат­лантириш масалалари долзарб­лигига тўхталишди. 

Кенгашнинг навбатдаги йиғи­лишлари вилоятнинг турли ша­ҳар ва туманларида ўтадиган бўлди.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2019-07-24, 12:53 155
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.