26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Арисда электр, сув таъминоти ва канализация тизими янгиланмоқда

Бир ойдан буён Арис шаҳрини қайта тиклаш йўналишидаги ишлар жадал суръатларда амалга оширилаётир. Шаҳарда нафақат қурилиш ишлари, балки сув, электр таъминоти борасида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Фавқулодда вазиятдан кейин,  энг аввало, коммунал тармоқларни тиклаш вазифаси илгари сурилди. 

Портлаш пайтида  сув ўтказиш қувурларининг 4тасида авария рўй берган эди, бугунги кунга келиб улар тузатилди. Умумий узунлиги 30 км. бўлган сув қувурининг 7 км. издан чиққан эди, уни таъмирлашга зарур маблағ ажратилиб, айни кунларда бу тармоқда ишлар қизғин кетяпти.

Шаҳарнинг канализация тармоғи ҳам тартибга келтирилиб, зарар кўрган сув ўтказувчи қувурларнинг 80 фоизи тузатилди. Битта сув насоси алмаштирилди. 

Ҳалокат юз берган куни издан чиққан электр тармоғи ҳам қайта тикланди.

Арисда 4та қозонхона бор. 30та кўп қаватли уй ва 11та ижтимоий иншоотга  иссиқлик узунлиги 13 км. келадиган қувурлар орқали етказилди. Ҳалокат оқибатида 2та снярад портлаб, қозонхона турадиган бинога зарар етказган. Тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, бугунги кунда бу ерда ҳам тузатиш ишлари авжида. Бинонинг эшик-деразалари алмаштирилиб, деворлари таъмирланди.

Умуман Арисдаги инфратузилма тўлиқ ўрганилиб, таъмирлаш ва янгилаш ишлари давом этади, деган режа бор.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-07-26, 16:58 821
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.