26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кўп болали оилалар болаларига 1345та грант

Бу йили таълим соҳасида ўзгаришлар катта. Шулардан бири ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев кам таъминланган ва манзилли ижтимоий ёрдам олаётган оилаларда вояга етган мактаб битирувчиларига Миллий жамғарма томонидан 5000та грант ажратишни топширган эди. Шу танловдан 1345таси Туркистон вилоятига тегишли. Грантларга конкурс август ойининг 5-10 кунлари  оралиғида ўтказилади ва махсус комиссия ҳар бир абитуриентнинг ҳужжатларини мукаммал ўрганиб чиқади. Буни Туркистон вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Ардақ Садиқова маълум қилди.

– 2019-2020 ўқув йили учун Қозоғистон Республикаси Мил­лий жамғармаси мақсадли транс­ферт ҳисобидан кўпбо­лали ва кам таъминланган ои­лаларнинг фарзандларини давлат таълим буюртмаси дои­расида ўқитиш, малакали му­тахассислар тайёр­лаш учун олий ўқув юртлари аниқ­­­­ланди. Улар қаторида “Қозоқ Мил­лий аграр университети” ҲЖ, С. Сей­фуллин номидаги қозоқ агро­­­­­­­­­­техника университети, Х. А. Яссавий номли халқаро қозоқ-турк университети, М. Ауезов но­мидаги Жанубий Қозоғистон Дав­лат университети, Жанубий Қо­зоғистон давлат педагогика уни­верситети, Абай номидаги Қозоқ давлат қизлар педагогика университети, “Жанубий Қозо­ғис­тон тиббиёт академияси” ҲЖ бор, – деди Ардақ Мадихан қизи.

Грантлар маблағи трансферт орқали маҳаллий ҳокимиятларга юборилади. Улар соҳага эҳти­ёжни инобатга олган ҳолда, ке­­ракли мутахассисликлар рўй­хатини аниқ­лаб, грант бери­шади. Тан­­­­­­­­­­ловда иштирок этиш учун аби­­­­­туриент мақсадли гу­руҳ болалари эканликларига қарамасдан ЯМТдан белги­лан­­ган баллни тўплаган бўлиши шарт. 

Миллий олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиниш учун ЯМТ натижаси бўйича энг ками 65 балл, бошқа олий ўқув юрт­­­­­­ла­рига 50 балл, “педагогик таъ­лим” йўналиши бўйича таҳ­сил олиш учун 60, соғ­­­­­­­­ликни сақ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лаш со­­­­­ҳа­­­сида эса ка­мида 65 балл тўп­­­лаган бўлиши керак. 

Барча мақсадли грант соҳиб­­­ларига, одатдагидек, 20 949 тенге миқдорида стипен­дия тўланади. Шунингдек, таътил пайтида йилига икки марта йўл ҳақи берилади.

Таъкидлаш жоиз, Туркистон ви­лоятига ажратилган 1345 грант­­­­­­дан Х. А. Яссавий номи­да­ги хал­­­­­­­қаро қозоқ-турк универ­си­тетига 294таси ажратилди. Мазкур олий ўқув юрти 21та таъ­лим дастури асосида аби­­­­ту­­­­­­­­­­ри­­­­­ент­­лардан ҳуж­жатлар қа­­­бул­ла­­­­­­­моқда. 

Брифинг давомида ОАВ ва­­киллари жорий йилги таълимга оид ўзгаришлар ва ЯМТ нати­жа­ла­ри юзасидан ўзларини қи­­­­зиқ­­­­­­­­тир­­­­­­ган саволларига жавоб олиш­­ди.

М. САФАРОВА, 2019-08-12, 20:59 99
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.