26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Инспекциянинг ваколати кенгайди

Шимкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот-коммуникация марказида ҚР Индустрия ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлиги транспорт қўмитасининг Шимкент шаҳар транспорт назорати инспекцияси раҳбари Е. Жўлдасов иштирокида “Автотранспорт ва темирйўл соҳасида юк ташиш қоидалари” мавзуида матбуот анжумани ўтди. Шимкент шаҳрида 4та автовокзал ва 2та автостанция бор. 

Шаҳарда республика ичида фақат доимий йўналишлар ташкил қилинган. Бугунги кунда шаҳар ҳудудида 78та йўналиш бўйича тасдиқланган 1116та жадвал асосида йўловчилар ташилади. 54та йўналишда автобус, 24тасида эса микроавтобус хизмат кўрсатади. Бу ишлар 27та корхона зиммасида.

2019 йил апрель ойида транспорт масалалари тўғрисида қонунга қўшимчалар киритилиб, йўловчилар ташиш назорати полиция органлари билан бирга транспорт назорати органларига ҳам берилган эди. Мазкур қонун 24 майда кучга кирган кундан бошлаб, инспекция томонидан жамоат транспорти назорат қилина бошлади.

Қилинган ишлар натижасида инспекция томонидан шаҳар йўналишларида, шунингдек, туманлараро йўналишларда 116та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 1 млн. 628 минг тенге жарима белгиланди ва ундириб олинди.

Доимий ташиш хизматида 84та ҳуқуқбузарлик аниқланди: шундан 11таси йўловчи ташишга рухсат берадиган гувоҳномасиз ҳаракатланиш. (“Грин БУС”, “Оңтүстік тұлпар”, “Автоимпульс”, “Асил”, “К-2 ЛТД”, “Асил Транс Сервис”, “Мухтарали” МЧБлар)дир. Чиптасиз йўловчи ташиш бўйича 25та ҳуқуқбузарлик аниқланди. Доимий йўналишларда йўловчилар ва юк ташишда 59та, такси хизматида 9та ҳуқуқбузарлик аниқланди. Шундан 3тасида махсус лицензия бўлмаганлиги учун иш судга йўлланди. Шунингдек, туманлараро йўналишларда йўловчиларга чипта тарқатмаслик ва жамоат траснпортининг белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги кўп такрорланади. 

Шимкент шаҳрида 12та ноқонуний автотураргоҳ бор: “Дархан” савдо уйининг автотураргоҳи, “Кумушбулоқ” бозори, “Ҳарбий комиссариат”, “Хотин кўприк”, “Кабиско” бекатлари атрофи, “Гипер хаус” савдо уйи, “Темирйўл вркзали”, Аэропорт, “Автонур”, “Айна” бозори, “Самал” ва “Алаш” автовокзаллари атрофи.

Шаҳар ҳудудида жойлашган “Шимкент” темирйўл вокзали орқали 27 жуфт йўловчилар поезди қатнайди. 

Йил бошидан буён Шимкент шаҳри бўйича транспорт назорати инспекцияси ҚР Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлигининг Шимкент шаҳар департаменти ва “Одил йўл” лойиҳавий идораси билан ҳамкорликда йўл бўйида йўловчилар поездларига рейд тадбирлари юритиб, натижада чиптасиз 101 йўловчини аниқлаган. Шунингдек, ташувчилар томонидан 541та қоидабузарлик аниқланди (штаб вагонларда сейф ўрнатилмаган, поезд таркиби, ўрин-тўшаклардан фойдаланиш муддати ўтиб кетган, вагонлар махсус қўл чироқлари билан жиҳозланмаган, вагонларда ногиронлар учун махсус жойлар белгиланмаган ҳолатлар).

Юқорида таъкидланган ҳуқубузарликлар асосида 36та маъмурий иш очилиб, 1 миллион тенгедан зиёд жарима солинди.

Ўзингизга маълумки, июль ойида ҚР Президенти Қ. Тўқаев поезд чипталари тақчиллигини бартараф этиш бўйича топшириқ берган эди. Шунга мувофиқ, инспекция Шимкент шаҳар прокуратураси, полиция ходимлари билан ҳамкорликда темирйўл вокзалида ноқонуний чипта сотувчиларига қарши тадбирлар ўтказди. Сунъий чипта тақчиллигини уюштиришга қарши вазирликка таклифлар йўлланганини ҳам айтиш жоиз.

Матбуот анжуманида қатнашган транспорт назорати инспекцияси раҳбари Е. Жўлдасов, шунингдек, маҳаллий полиция маъмурий бўлими раҳбари Ў. Мамбетов ва ҚР Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлигининг Шимкент шаҳар департаменти бош мутахассиси А. Сабит журналистларни қизиқтирган бошқа саволларга ҳам жавоб беришди. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ суратга олган, 2019-08-13, 04:05 45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.