26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистонлик ўқувчиларни нималар кутяпти?

Янги ўқув йилида ўқувчи­ларимизни бир қанча ўзга­ришлар кутяпти. Янги ўзга­ришлар 4, 9 ва 10-синф ўқув­чи­ларига дахлдордир.

Биринчи сентябрдан бошлаб 4, 9 ва 10-синф ўқувчилари таълимнинг янгиланган дастури­га ўтишади. Бу Қозоғистон мак­­таб­ларида 12 йиллик таълим тизи­мини жорий этиш доирасида амал­га оширилади. 2016 йилдан бошлаб Назарбаев заковат мак­таби тажрибасига мувофиқ ишлаб чиқилган янгиланган дастурга 1, 2, 3, 5, 6, 7 ва 8-синфлар ўтган эди. 12 йиллик таълимга ўтиш тузил­масининг ўзи бошланғич мак­табдаги таълим муддатини бир йилга (1-5 синфлар) ошириш,  асосий ўрта ва умумий ўрта таълим муддатини сақлаш ҳисо­бига таъминланади.

ҚР Таълим ва фан ва­зири Асхат Аймағамбетов таъкид­лаганидек, ўқувчилар бирор бир сезиларли ўзгаришларни ҳис этишмайди.

– Тўртинчи синф ўқувчилари янгиланган таълим таркиби би­лан яхши таниш, зеро биринчи синфдан шу негизда сабоқ олиш­япти. Таълим дастурлари тасдиқ­ланган ва болалар синфдан синф­га ўтиш пайтида янги дас­турга кў­чишяпти, – тушунтирди вазир.

Ўнинчи синф дастурига янги  фан “Тадбиркорлик ва бизнес асос­лари” киритилган.

Таълим вазирлиги мутасадди­лар­нинг фикрича, мазкур фан юқори синфларга келажакда  касб танлашда ёрдам беради.

12 йиллик таълим Қозоғистонга нима учун керак?

12 йиллик таълимни 2021-2022 йилларда жорий этиш мўл­жал­ланмоқда. Дастур тасдиқ­лан­­га­нидан сўнг давлат таълими умум­мажбурий анда­залари ҳам­да ўқув режаларига тегишли ўз­гар­тишлар киритилади. 

12 йиллик таълимга ўтишнинг  асосий вазифаси юқори бўғин мактаб ўқувчиларининг касбий таъли­мидир.

Шундай қилиб, 10-11-синф ўқув­чилари бўлажак касбига тайёр бў­лиш учун фанларни ўзларини тан­­­­лай олишади. 

ҚозАхборот, 2019-08-13, 20:46 129
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.