26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Арисда 6924та уй таъмирланди

Арис шаҳрида портлашлардан зарар кўрган уйларнинг 90,7 фоизида таъмирлаш ишлари тўлиқ тугалланди. Шаҳарда қурилиш ишлари тасдиқланган режага мувофиқ олиб борилмоқда. Аммо уй эгаларининг розилик бермаганлиги сабабли, 53та уйда тузатиш ишлари ҳамон бошланмаган. Буни журналистлар учун ўтказилган матбуот анжуманида ҚР Индустрия ва инфратузилмавий тараққиёт вазирининг ўринбосари Қайирбек Ўскенбаев маълум қилди.

“Арис шаҳрида уйлар сони 8634та. Фавқулодда вазиятдан ке­­йин 7197та уйнинг таъмирга муҳ­­­тожлиги аниқланди. 433та уй эса янгидан қуриладиган бўлди. Бугунги кунгача 6924та уй таъмирланди. Ҳозиргача 101та уйда ишлар бош­ланмади, 53та уй эгалари таъмир­лаш ишларига розилик бермаяпти”, деди Қ. Ўскенбаев.

Арис шаҳри ҳокими Мурат Қа­дирбекнинг айтишича, 420та ху­сусий, 3та кўп қаватли уйни қай­та қуриш ишлари бошланган. Мав­зеларда вилоят, шаҳарлардан кел­ган 7579, туманлардан эса 315 иш­чи меҳнат қилмоқда.

Арисликларга 14 августдан бош­лаб 100 минг тенгедан ёрдам пули бериш бошланади. Бугунги кунда 57171 кишининг яшаш манзили аниқ­ланган. Аҳолига қулайлик яра­тиш мақсадида шаҳарда ишлаб турган 10та банкомат қаторига яна 8таси қўшилади. 

Туркистон вилоят полиция де­­пар­­таменти маъмурий полиция бош­­­­­­­қармаси раҳбари Ал­мас Тастан­­­­­­­­­­беков эса ҳуқуқбузар­лик­ларнинг ол­­­дини олиш ва жа­моат тар­ти­бини сақлаш мақсадида полициячилар ку­­­ну тун нав­­­­­­батчи­лик қилаётганини маълум қил­­­­­­­­­­ди.

, 2019-08-15, 20:52 100
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.