26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
А. Аймағамбетов: ''1-синфга бораётган бола саводли бўлиши шарт эмас''

Мутахассисларнинг айтишича, ота-оналар болала­ри савод чиқариш ёшига етиб, уларни мактабга бери­шаёт­ганида қаттиқ зўриқишга чалинар экан. Ҳали фар­зандларим ёш бўлганлиги учунми, болаларнинг мак­табга бориши қувончку, шу ҳам ташвишми, деб бу нар­сага парво ҳам  қилмагандим. Катта фарзандларим би­­ринчи синфга қадам  қўйганда анча ёш эдим, шунинг учун­­дир бундай руҳий  қийинчиликларни ҳис этмадим. Бироқ учинчи фарзандим  мак­табга борганида мутахассис­лар­нинг бу фикрлари асосли экан­лигига амин бўлдим. Биринчидан, бола қайси тил­да таълим олади, деган савол мени қийнарди. Ўз­бек синфида таълим олганлари ўзбек тили ва адабиётидан таш­қари барча фан­лар қозоқ тилида ўтилганлиги боис бироз қий­­на­лишган эди. Шу боисданми, бо­ла­ни рус синфига беришга қа­рор қилдим. Ўзбек синфида ҳам бун­га имконият яра­тилган, боз ус­­тига, малакали, ис­теъдодли ўқи­­­­тувчилар етарли бўл­са-да, рус син­фи муаллимига  йўлиқ­дим. 

Ўқитувчи, аввало, синфида ўқув­­чилар ҳаддан ташқари кўпли­­­­­­­­­­­­­­­­гини, бола ўқиш ва ёзишни би­ли­ши, математик амалларни ба­жара олиши, саводли бўлиши ке­­­­раклигини айтди. Мен эса 6 ёшли қи­залоғим боғчага борганлиги, би­роқ савод масаласида ҳали у қа­дар эмаслигини айтдим. Шундай бўл­са-да, муаллима болани си­новдан ўтказди. У болаларни сара­лаб олаётганини, синфга қа­бул қи­лингандан сўнг ҳам ота-оналар болаларини қўшимча ўқитишлари зарур эканлигини айтди. 

Хуллас, биз бу тестдан ўта ол­мадик, билимимиз саёз­лик қил­ди. Рус, инглиз, қозоқ тиллари­даги ҳарфларни биладиган, би­роқ у қадар равон ўқий олмай­диган қизимни умумтаълим ўрта мактабининг  рус синфига 6 ёшида қабул қилишмади. Бунга руҳан эзилиб, нега деган саволлар гир­­добида қолиб, ҳар галгидек ўзим­ни айблай бошладим. Кейин эса ҳақли савол туғилди: агар бола саводли бўлса, кўпайтириш ва бўлиш амалларини ҳам аъло ба­жар­­са, унда нима учун у 6 ёши­да 1-синфга бориши шарт? Ни­­­­­­­­­­­­­­ма учун бу ёшида ҳам харажат қи­либ, қўшимча дарсларга юбо­ри­­­­­­­­­­шим керак? Саводни ҳам, ҳи­соб амалларини ҳам 1-синфда мактаб дарсхонасида ўрганиши ке­­ракмасми?! Шу ёшида  қўшимча дарс­ларга юборсам, унда мактаб­­­­­­нинг нима кераги бор? 45 дақиқа­лик дарс болага билим бериши керак-ку. 

Ниҳоят қизимни истеъдодли ўқитувчи Раънохон Зойитхонова синфига бериб, юқоридаги фикр­ларим нотўғри эканлигига, мен сингари бошқа ота-оналарнинг ҳам руҳий кечинмалари ўринсиз бўлганлигига кўзим етди. Рус син­­фида таълим олаётган ўқувчилар миллий синфларда таълим олган­лардан зеҳнлироқ деган хуло­са­дан воз кечдим. Зеро, ҳар бир боланинг Яратган ато этган ин­ти­лишлари, зеҳни, илмга бўлган иш­­тиёқини бирор бир инсон сўн­­дира олмайди. Қайси тилда таълим олса ҳам, болангизнинг қалб кў­зини очишни Аллоҳдан сў­раб, илм олишга бўлган инти­лишини сусайтирмаслик керак экан. 

Рус тилида таълим олиш нуфуз­ли деган имиж эса ота-оналар томонидан сунъий яра­ти­либ, ўз­лари билмаган ҳолда улар­­­­­­­­­­­нинг саъй-ҳаракатлари ту­фай­ли амалга оширилади. Йил­лар давомида бунга ҳали ўзин­гиз гувоҳи бўласиз. Яқинда эса Ю. Сарёмий номидаги лицей мактабининг талабаси 101та грант соҳиблари бўлганлигини эши­тиб, фахрландим. Куни кеча мамлакатимиз бош муаллимининг Ҳукуматда билдирган мулоҳа­за­­ла­­­­­­ри эса соҳадаги талабга ойдин­лик киритди – тўғри, бола мактаб­га савод чиқаргани, би­лим ол­га­ни боради. Баъзи муаллимлар бун­дан ўринли хулоса чиқариб олиш­са, чакки бўлмасди, менимча. 

ҚР Таълим ва фан вазири А. Аймағамбетов болани қанча ёш­дан мактабга бериш ҳақида шун­дай деди: 

– 6 ёшлиларга тўхталадиган бўл­сак, қонун меъёри бор. Мен ва­зир, давлат хизматчиси сифа­тида бу меъёрга риоя этмаслик­­ка даъват қилолмайман. Шу бо­ис ҳам 6 ёшдан болалар мактабга боришяпти, бироқ бу ота-оналар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг ихтиёри, – деди ва­зир. – Бироқ боланинг 6 ёшида мактабга келмаганлиги учун ҳали жа­­­­­­­­­­­­­­­­­ри­малар бизда белгиланмаган. Шу боис ҳам ҳеч кимни жарима тў­­лашга мажбурлай олмаймиз. 

Унинг айтишича,  бу ёшда  ўқиш ва ёзишдан хабардор бўлиш ҳам шарт эмас.

– 1-синфга келаётган ўқув­чи ўқиш ва ёзишни билиши шарт, де­ган талаблар йўқ. 1-синф дас­­ту­ри эса билим ва кў­­­­­­­­никма­ларсиз келаётган бо­­­­ла­ларга мўл­­жал­лан­­­­­­­­­­­­ган. Шу бо­ис ҳам бо­лалар 1-синф­­да ҳарф­ларни, ўқиш, ҳисоб, ёзувни ва бош­­­­қа­ларни ўр­ганади, – деб тушун­тирди вазир. Ёдин­гизда бўлса, жорий йил 1 ян­вар­­дан “Таълим тўғрисидаги” қо­ну­нига киритилган ўзгаришлар куч­га кирди. Унга кўра болалар мак­­­табга 6 ёшдан қабул қилинади. Ўз вақтида бу янгилик ота-оналар ўр­тасида кат­та шов-шувга ва юқо­­ридагидек “стресс”га сабаб бўл­ган эди. Қо­ғоз ва электрон дарс­­­лик­ларга ҳам алоҳида тўх­талган вазир, бар­ча ўқувчилар дарс­лик­ларнинг қо­ғоз нусхасини олиш­лари ке­раклигини айтди. 

Ота-оналар хоҳишига кўра, улар­нинг электрон нусхаси ҳам тақ­дим этилади. Уларни QR код­лари орқали юк­лаб олиш мум­кин. Дарсликларни ишлатиш-ишлат­мас­лик эса ўқувчиларнинг хоҳи­шига боғлиқ.  Вазирлик бунга барча им­­кониятларни яратиб беради.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-08-17, 05:36 105
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.