26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Nur Otan'': янгиланишнинг 7 босқичи

“Nur Otan” партияси Туркистон вилоят филиали Нур-Султан шаҳрида ўтган партия Сиёсий кенгашининг кенгайтирилган мажлисида кўрилган долзарб маса­лалар ва уларнинг минтақада амалга оширилишини муҳокама қилиш мақсадида Туркистонда Сиёсий кенгаш мажлисини ўтказди.

Учрашувда “Nur Otan” партияси Туркистон вилоят филиали раиси, минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев, сиёсий кенгаш аъзолари ва туман маслаҳати котиблари ҳамда фрак­ция раҳбарлари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 21 август ку­ни Нур-Султанда “Nur Otan”  пар­тиясининг раиси Нурсултан На­зарбаев ва Қозоғистон Пре­зи­денти Қасим-Жўмарт Тўқа­ев иштирокида “Nur Otan” партияси Сиёсий Кен­га­шининг кен­гай­тирилган маж­лисида Элбоши партияни янгилаш дастурини таклиф қилган эди.

Минтақа раҳбари Ў. Шўкеев ян­гиланиш дастурига тўхталиб, уни вилоятда амалга ошириш бо­расида мутасаддиларга қатор топшириқлар берди. 

– Биринчи. Партиянинг фаол аъзоларини аниқлаб олмоғимиз лозим. Партияда фидойи ва фаол инсонлар ишлаши керак. 

Иккинчи. “Ёшлар йили” му­носабати би­лан “Жас Отан” ёш­лар қаноти билан муло­қот май­дончаларини ташкил­лаш­тириб, ҳокимлик раҳбарлари, зиёлилар ишти­рокида баҳс-муно­заралар ўтказишимиз керак.

Учинчи. Жамиятда чуқур илдиз отган коррупцияга қарши кураш масаласи. Курашиш учун, энг аввало, минтақадаги нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти вакиллари билан режа асосида биргаликда иш олиб бориш лозим. 

Тўртинчи. Партия долзарб ма­салаларини ҳал қилишда фаол бўлиши даркор. 

Бешинчи. Партия оддий халқ билан бир қаторда тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берадиган ва уларнинг шикоятларини тинг­лайдиган жамоат-бизнес қабул­хонасини очиши керак. 

Олтинчи. Вилоят, туман­лар­да­ги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий аҳвол ва дол­зарб мавзуларни холисона ёри­тиш зарур. Тўртинчи ҳокимият мақомига эга ОАВ ёлғон ахборот тарқатмаслиги шарт. 

Еттинчи. Элбоши топшириғига би­ноан “Ке­лажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи доирасида “Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳаси вилоятимизда фаол амалга оширилмоқда. Жо­рий йилнинг ўзида туманларга 4 млрд. тенге миқдорида маблағ аж­­ра­тилиб, тегишли ишлар бош­лан­­ди. Ушбу оммавий лойиҳанинг бажарилишини партиявий назо­ратга олиб, сифатли амалга оши­ришни топшираман, – деди Ўмир­зақ Естайули.

Шунингдек, партия  вилоят фи­лиали раисининг биринчи ўрин­босари Б. Тажибаев сўнгги йил­лар минтақада болалар ораси­даги жиноятлар, бо­ла ҳуқуқ­ла­рини поймол этиш ҳолат­ла­рининг ортиши муно­сабати билан оила институтини назорат остига олиш­га йўналтирилган “Бахтли оила” лойиҳаси доира­сида минтақадаги турмуш шарои­ти оғир оилаларни кузатув тад­бири амалга ошири­лаётганини етказди.

Мажлис кун тартибига кўра, “Nur Otan” партияси Сиёсий кен­гашининг аъзоси, вилоят мас­лаҳати депутати Н. Абишев ҳам­да Жанубий Қозоғистон Дав­лат педагогика университети қо­шидаги “Айтишув” марказининг етакчиси Б. Байтуов, Туркистон гуманитар-техник коллежининг директори, “Мутахассис” бошлан­ғич партия ташкилоти раиси А. Апба­зовларнинг маърузалари ҳам тинг­ланди. 

Йиғилиш якунида Сиёсий кен­гаш мажлисининг қарори қабул­ланди.

М. САФАРОВА, 2019-08-29, 05:53 196
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.