26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Нефть-газ – иқтисодиётнинг муҳим тармоғи

Давлат раҳбари Қозоғистон нефть-газ соҳасининг 

120 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашди

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев тадбир иштирок­чи­ларига миннат­­­­дорчилик билдириб, мамлакатимиздаги нефть-газ мажмуасининг барча меҳнаткашларини касбий байрами билан қутлади.

Давлат раҳбари Қозоғистон нефть сано­ати­­­­­­­нинг қамровли ҳамда шонли тарихига тўх­талиб, Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг залворли меҳнатини тилга олди.

Давлат раҳбарининг айтишича, бу­­гунги кунда “Қазмунайгаз” миллий компанияси Chevron, ExxonMobil, Shell, Лукойл, Eni, Total, CNPC каби кор­­по­рациялар билан йирик лойи­ҳаларни самарали амалга ошириб келади.

Мажлисда, шунингдек, нефтчи­ларнинг галдаги қатор муҳим масалалари муҳокама қи­линди.

– Соҳани ривожлантиришнинг стра­те­гиявий режасига биноан, 2025 йил­гача нефть ишлаб чиқариш йилига 100 млн. тон­­на, газ эса йилига 77 млрд. куб метрдан оши­ши шарт. Уш­бу мақсадда 2021-2025 йил­ларга мўлжалланган мавсумий геологик қа­зиш дас­тури тайёрланмоқда, – деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, Президент ушбу со­ҳага ин­но­­вацияларни жорий этиш, хомашёни қай­та ишлаш ва бу жара­ённинг экологик то­залигини ортти­ришга эътибор қаратиш ло­зимлигини таъкидлади.

Тадбир якунида ҚР Президенти нефть-газ саноати фаолларини  тақдирлади.

***

Давлат Раҳбари нефть-газ соҳасини ри­вожлантириш ма­са­лалари бўйича кен­гайтирилган маж­­лис ўтказди.

 

Ўз маърузасида ёқил­ғи-энергетика мажмуа­си­нинг Қозоғистон иқти­со­­­диётидаги аҳамиятига тўхталди. 

– Мамлакатимизни газ билан таъминлаш даражаси 50 фоизни ташкил этади. Бу – 9 млн. одам деган сўз. ”Сариарқа” магистрал газ қувури қурилишини амалга ошириш натижасида мам­ла­катимизнинг қўшимча 2,7 млн. аҳолиси газ билан таъминланади, – деди у.

Давлат раҳбари Ҳу­куматга 2020 йилнинг 1 мартигача жаҳондаги ми­­­­нерал-хомашё захи­ра­ла­рига талабнинг узоқ муд­­­датли тахминини таъ­­кид­лаб, геологик бур­ғулаш дас­турини тайёр­лашни топ­ширди.

Шунингдек, Қозоғистон Пре­зиденти экологияни му­ҳофаза қилиш ва табиий захиралардан унумли фой­даланиш масалаларига ҳам   тўхталиб ўтди. 

 

Akorda.kz, 2019-09-10, 02:27 25
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.