26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ҲОКИМ ФУҚАРОЛАР ДАРДИНИ ТИНГЛАДИ

Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиа­лининг “Open Spase” шаклидаги жамоатчилик қа­булхонасида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев фуқароларни қабул қилиб, уларнинг таклиф-истакларини тинглади. 

Вилоят раҳбарининг қабулига келган кўп болали она Улжан Тўйлибаева манзилли иж­­тимоий ёрдам олиш масаласини кўтарди, шу­­нингдек, бошпана ололмай юрганини айтиб, ёрдам сўради.  

– Биз сизнинг аҳволингизни тушу­намиз. Муаммони ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, сиз, энг аввало, уй нав­­батига туришингиз керак, – деди мин­­­тақа раҳбари. Бу аёлга иш билан таъминлашни мувофиқлаштириш ва иж­­­­­­­­­­­­ти­моий дастурлар бошқармаси орқа­ли ёрдам кўрсатилиши айтиб ўтилди. 

Муаллима М. Исраилова миллий йў­налишда таълим берадиган Қизлар мактабини очишни орзу қилади. Қаҳ­ра­мон она ўз мақсадига эришиш учун би­но сўраб, атайин ҳокимнинг қабулига ке­­либди. 

– Сизнинг таклифингиз менга маъқул бўлди. Ҳозир Туркистонда "Ни­коҳ са­ройи" қурилмоқда. Ўша иморатни бо­риб кўрсангиз, сизга ёққан хонада тўгарак очишингизга имконият бор. Қиз­­лар мактабини ва уларга миллий йў­налишда тарбия бериш тўгарагини ташкил этишда ҳар томон­лама ёрдам бераман, –  деди Ў. Шўкеев.

Вилоят аёллар кенгашининг раисаси Б. Жандўсова вилоятда республика миқёсидаги “Өнеге” лойиҳасини жонлан­тириб, Туркистонда оилавий зў­ра­вон­ликка учраган аёлларга мўл­жал­ланган танглик марказини очсак, де­ган фикр­ни ўртага ташлади. Ижтимоий аҳа­миятга эга ташаббусни вилоят ҳокими қўллаб-қувватлади. 

Айтиш жоизки, Nur Otan партияси Тур­кистон вилоят филиалининг “Open Spase” шаклида очилган жамоатчилик қабулхонасига барча давлат органлари етакчилари, вилоят ҳокими, бош­қарма­лар раҳбарлари ой сайин келиб, фуқа­роларни қабулламоқдалар.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати хабар қилади., 2019-10-07, 21:03 41
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.